Статистика
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0
|
Главная » 2007 » Август » 4 » Ҳажвиямонанд ,аммо бор гаплар
20.32.34 Ҳажвиямонанд ,аммо бор гаплар |
Майнани ким егандийкан-а?
Ўзбекистонда мустақиллик,дея аталаётган даврда ит-мушуклар қирилиб кетиб,каламушлар кўпайди.Итлар онда-сонда учрасада мушуклар умуман кўринмай қолди. Нега бундай бўлди,бароқвойлар кўринмай кетишди,дея одамлар ажабланишар эди. Баъзилар ҳазил,деса ҳазилмас,чин деса чиндаймас аммо жиддий сабаб айтишарди.Улар:мушуклар зулм кучайган эллардан қочиб,одамлар гуноҳини сўраб Макка сари йўл тутаркан.Ўзбекистоннинг мушуклари ҳам зулм кучайгани,одамлар орасида оқибат кўтарилганини сезиб вазият ўнглангунга қадар кетиб қолишган,дейишарди. Бу гапларда қанчалик жон бор,асос бор билмадиму,аммо кўпчилик жонзотлар Ўзбекистонда қирилиб битаётгани бор гап.Улар қирилиб,энди одамзот қирғинининг турли кўринишлари намоён бўлаётгандай гўё. Илгарилари одамлар парранда-ю даррандаларни,жониворларни ҳалол-ҳаромга ажратишар,ҳаттоки ҳалол ҳисобланмаган жонзот истеъмоли ҳақида сўз айтишдан истиҳола қилишар эди. Очлик,қашшоқлик ёмон экан.Энди Ўзбекистонда итни сўйиб еганлар орасида бемалол мақтаниб гапирадиганлари ҳам бор.Масалан:семизгина экан,анча ёғ берди,мазза қилиб тўйдик,дегандай. Эй,тақсир,ҳа бу итнинг гўшти ҳаромку,десангиз.Ҳа,энди дорилик учунда,сил касалга даъво экан,ҳалолини сиз топиб беринг,дейишади. Ҳа,айтмоқчи майна ҳақида айтмоқчийдим.Каримов қўрқадиган майна ҳам анча қириб ташланди.Лекин улар ҳалиям бор. Жазони ижро этиш муассаси,деб аталувчи Ўзбекистон қамоқхоналари ҳудудидан аҳёнда бир қушлар учиб ўтиб қолиши мумкин.Аммо соқчи итлардан бошқа жонзот бу ерга яқинлаша олмайди.Аммо ўша Каримов чўчийдиган майналар эса ҳаммаси ҳам эмаску битта-яримта юраклироғи,нақд қамоқхона ҳовлисига қўна олиши мумкин. Майнанинг бундай ташрифидан маҳкумлар қувонишади.Чунки майна бўлса ҳам қушда-озодлик рамзи,худо ҳоҳласа яхшиликка,деб ўзларини-ўзлари юпатишади. Шундай майна қушлардан бири Зангиотадаги қаттиқ тартиб ўрнатилган УЯ 64/1 зонасига 1996 йил учиб кирганди.Маҳкумлардан бири уни тутиб,ўзига ўргатиб олди. Маҳкумлар ўзлари нонга тўйишмасада,лекин бир қуш учун беш минг маҳкумдан заррачадан бўлсада ушоқ йиғилиб ботмон бўлганидай емиш бор эди.Майна қамоқхонада ўз уйидай гоҳ у,гоҳ бу маҳкум елкасига қўниб шодгина юрган эди.Лекин...Афсус.Фожеа юз берди.Кунлардан бирида эрталаб,майна йўқолиб қолди.Кейинроқ сўраб суриштирилгач, маълум бўлишича,уни оч қолган маҳкумлардан бири тунда хом бўйича еб қўйган экан... Бечора майнами ё маҳкумми?Майна,дей десанг маҳкум ҳам бечора- оч.Маҳкум... Эй,хуллас гоҳ-гоҳ майна воқеаси ёдимга тушади. Эсласам,оғзи қон маҳкумга қанча ачинмайин,кўпроқ ожиз майнага раҳмим келаверади...
Ризо Обид.
|
Жойлади: Маъмур
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|