Статистика
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0
|
Главная » 2007 » Август » 5 » Бугуннинг гаплари
05.37.10 Бугуннинг гаплари |
Дарига,Гулнора,Бермет учбурчаги
Сиёсат майдонида,деймизми ё янги хонликлар даврида деймизми, ҳўп ғалат ҳангомалар бўляптида. Озарбайжон Президенти Ҳайдар Алиев ўғли Илҳомни тахт вориси қилиб оламдан ўтгач собиқ қўмминистлар зўрға турган эканми ҳангоманиям шарманда қилишдиёв. Ҳа,бутун бошлиқ ҳалқларни лаққиллатиб, бунақа ўйинлар қилиш ўрнига бир қонун ўйлаб топ.Нима қиласан ҳали у,ҳали бу бемаза,қовушмаган ўйинлар кўрсатиб. Ахир гапирмай,десанг бўлмайдида энди.Қаранг:Қозоғистонга мутлоқ пошшойи олам бўлиб олган Назарбоевнинг қизи Дарига кунора бир ҳунар кўрсатади. Гулнораку энди қўяверасиз.Унинг қилмишлари ҳеч бир қуюшқонга сиғмайди. Ўзиям бу Кавказу Марказий Осиёдаги "қизиллар" зўрға турган эканда ичи дами ичида - Кремлдаги отасидан қўрқиб.Кремль қўнғироқлари тинди-ю,айниқса бу ўзбек,қозоқ,қирғиз "қизиллари" "Сулаймон ўлди,девлар қутулди",дея қутуришга тушди.Бу девларни ўша Кремль жиловлаб турган экан ярамасларни. Ҳей,айниқса буларнинг болаларичи?Айтмасам ҳам кўриб турибсизку. Ҳа,бундан кўра... Эй,бети йўқ бўлгандан кейин бундайларга нима,дейишни ҳам билмайсан. Йўқ, хон бўлсанг хонлигингча тахтингни у дунёга орқалаб кетсанг ҳам майли,аммо анови эркатой-тантиқтойларингга айт,ҳаддидан ошишмасин,озгина нонга зор қулларингга ҳам боқиб қўй,ахир бечоралар тирикчилик қиламан,деб ҳар томонга тирқираб кетдику,дей десангиз, бу ўзи "қизил" хонлар тўймаяпти. Қирғизнинг собиқ Президенти "ол-ей",деб тахтини ташлаб кетиб ҳам тинчи йўқ.Аммо у ҳам Московда қўл қовуштириб ўтиргани йўқ шекилли. Назаримда Москов шундоқ ўйинлар қиляпти чоғи Бақиев Президентлиги ҳар сония хавфда.Оз фурсатдаёқ бу "демократ" ҳам қўшни оғаларидан ўргандими ё ўзи қонидаги "қизил"лик кўпирдими, ҳарқалай озми-кўпми қон ялашга улгуриб бўлди. Энди Ақаевнинг қизи Берметни бирёқлик қилишнинг ҳар йўлини қиляпти. Лекин ҳозирча овни бошлагану,аммо дуруст илинтиролмай ҳалак. Ҳа,нима бўлгандаям ҳалқ шўринг қурғурга жабр бўлдида. Ё,шунақамасми-а?
Ризо Обид.
|
Жойлади: Маъмур
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|