Ризобек Пятница, 2024-11-15, 02.40.02
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 28
    Гостей: 28
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2007 » Август » 6 » Бугуннинг гаплари
    00.38.04
    Бугуннинг гаплари
    Мени маъзур тутинг, Ўзбекистонни билишмагани учун...
    Бугун Холланддаги танишларимдан ҳукумат идораларида ишловчи дўстим билан учрашдим.
    Бу шахсий учрашув бўлиб,матбуот учун махсус бир хабар тайёрлашга розилик олмаганим боис унинг исм-шарифини айтмайман.
    Балки айтардимку ҳам,бироқ доимо қулоғи динг айрим ўғри мушукка ўхшаганлар маломатидан ўзимни ҳам,уни ҳам сақламоқчиман.
    Чунки бу каби ҳолат бир неча бор юз берди.
    Бу дўстим беш йил Ўзбекистонда яшаган,дипломатик фаолият юритган инсон.
    Бу қадрли инсон хонадонимизда ҳам бўлган эди.Лекин айрим қўлини қулоғи ортига тутиб турувчилар унга мен ҳақимда кўп номақбул хабарлар беришди.Яхшики у мени яхши танийди,билади.
    Аммо бу гал айтмоқчиларим мутлақо бошқа мавзу.Бу галги дўст билан учрашувимиз тантанали,айни чоғда бироз тушкун кечди.
    Тантаналилиги шундаки, у хизмат лавозимида яна бир поғона кўтарилди.Бу унга бўлган ишонч ортиб бораётганидан албатта.
    Тушкунлиги шунда эдики,энди биз аввалгидай истаган пайтда учраша олмаслигимиз.Чунки у мамлакат билан бу мамлакат оралиғида масофаларда пича олислик бор.
    Унинг ўрнига тайинланган киши ҳам бу тантанада иштирок этди.Яхши инсонлиги чеҳраси очиқлигидан балқиб турибди.
    Лекин гап бунда ҳам эмас,чунки дўстлик чегара билмайди.Қаерда бўлсак ҳам албатта муносабатларимиз янада мустаҳкам бўлиб қолаверади.Гап шундаки,шу дўстимнинг хайрлашув олдидан айтган сўзларидир.
    У мана нималар,деди:дўстим,биласизми,сизга бир узримни айтсам кўнглингизга олманг.Ўзбекистонни,ўзбекларнинг нафақат қандай юрт эканлиги,қандай миллат эканини,балки шундай юрт,миллат борлигини бу ёқларда кўпчилик билмайди ва билмагани учун қадрламайди ҳам.Шу боис юртингизни,миллатингизни қадрлашлари учун ўзлигингизни танитишда сабот ва матонат тилайман.
    Ўзга мамлакатда бу вазифа ёҳуд бурчни  уддалаш осон кечмаслигини мен Ўзбекистонда бўлган кезларим ҳис қилганман,айни чоғда сизга бу борада қанчалар оғирлигини биламан.
    Бу унинг гаплари эди.
    Озгина ўкинч пайдо бўлди кўнгилда,озгина оғриқ турди юракда.
    Қандай миллат эдик ахир жаҳонда.Асрлар бўйи орзу қилинган юрт бизга ишониб топширилган эди.Биз эса унинг бор бўй басти билан кўрсата олиш у ёқда турсин, одамлар билмайдиган юртга айлантирдик.
    Бугун эса қилган хато ва гуноҳларимизни ювиш ўрнига улар олдида яна баъзи ҳатти-ҳаракатларимиз,хулқ-атворимиз билан нохуш кайфият уйғотишда давом этяпмиз.
    Бундай нохуш кайфият уйғотаётганлар миллатнинг,юртнинг кушандаси каби таассурот уйғотаётганлиги янада ачинарли.

    Ризо Обид.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz