Ризобек Пятница, 2025-06-20, 15.15.16
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Август » 7 » АДАБИЁТ
    12.42.21
    АДАБИЁТ
    Жаҳонгир МАМАТОВ

    ЎЗБЕКЛАР ВА ЎЗБЕКЛАР

    43.ОРЗУГА АЙБ ЙЎҚ

    Янги келган ўзбеклардан бири чойга даъват қилди. Бориб гаплашиб билсак, у АҚШдан сиёсий бошпана сўраган, аммо ўзи мухолифатга қарши курашган зот экан. Меҳмончиликни калта қилиб қайтар эканмиз׃

    -Катта йўлга қандай қилиб чиқамиз, деб сўрадим.

    У чўнтагидаги бир варақни чиқариб йўл йўналишини чизди ва қоғозни менга берди. Уйга келгач, қарасам орқасида унинг сиёсий бошпана олганда судда қилган нутқи ёзилган экан. Товуқни думсизлиги шарманда қилади деб шуни айтсалар керакда.

    “Ўзбекистон президенти мени ўзининг яккаю ягона рақиби деб билади ва шунинг учун қувғин қилмоқда. Менга сиёсий бошпана берсангиз, мен вақтинча бу ерда яшайман, чунки халқим келажакда мени албатта, чақириб олиб президент қилади. Ўшанда мен бу яхшилигингизни унутмаган ҳолда АҚШ билан муносабатларни яхшилайман, икки давлат ўртасида қардошлик кўпригини қураман, Ўзбекистоннинг катта табиий бойликлари, яъни хазинаси АҚШ каби меҳрибон давлатга ҳам очиқ бўлади..” деганди у жумладан нутқида.

    Бир куни нутқи ёзилган қоғозни қайтариб бериш ниятида гап очгандим, у мендан хафа бўлди. Худди мен унинг сирини, яни президентлигини ўғирлаб қўйгандек менга душман назари билан қарай бошлади. Ўшандан бери ҳамма жойда мени ёмонлаб юрар экан. Ҳар ҳолда ўша нутқим ҳақида айтиб қолса, ишонишмасин, деб шундай қилса керак.

    Лекин кўриб турибсиз, исмини ёзмадим. Чунки орзуга айб йўқ дейдилар.

    44.МУХОЛИФАТ НИМА?

    Ана шундай саволни тез-тез беришади. Бунга ҳар кимнинг жавоби ҳам ҳар хил бўлади, бу табиий ҳол.

    Расмийроқ тилда жавоб берадиган бўлсак, мухолифат - ҳукуматни бошқариш, жамиятни халқнинг хохиш иродаси бўйлаб йўналтириш, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожланишни таъминлаш учун алтернатив дастурга эга бўлган ва буни амалга ошириш учун курашга қарорли уюшган кучдир.

    Буни расмий тилдан содда тилга ўгирадиган бўлсак, мухолифат мамлакатни бошқаришга қодир бўлган даъвогардир.

    Унинг президент бўладиган лаёқатли лидери, мамлакатни бошқара оладиган малакали кадрлари ва бошқарув дастури бўлиши керак.

    Бугун ичкарида ва ташқарида ўзини мухолифат деб атаётган гуруҳлар ёки гуруҳчаларда ана шундай пойдевор борми?

    Ана шу саволни ёши саксонга бориб қолган ва шўроларга қарши курашган эски мухолифатчига қаратгандим, у׃

    -Бизнинг авлод ҳам ўзи саноқли бўлган ҳолда учгами, тўртгами бўлинган эди,-деди.-Кимлардир Вали Қаюмхон томонида эдилар. Кимлардир Булоқбоши тарафида, яна кимлардир Боймирза Ҳайитни қўллаган ва ҳоказо. Яна бир нечта “лидер”лар бор эдилар. Ҳаммамиз чет элларда қолиб кетдик. Сизларнинг авлод ҳам бизнинг йўлимиздан бормоқда. Наҳотки мухолифат дегани ватангадо дегани билан тенглашиб қолса?! Шундан асрасин! Ана шундан хулоса ясанг, пойдевор борми йўқми?

    (Давом этади).


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz