Ризобек Пятница, 2025-06-20, 07.27.36
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Август » 8 » Чизгилар
    00.41.15
    Чизгилар
    Нега шов-шув ёзмаяпсиз?
    Кейинги пайтда шу мазмундаги хатлар ола бошладим.Нега шов-шувли мақолалар ёзмаяпсиз,дегандай.
    Ҳаммага бир жавоб айтай:ҳеч қачон шов-шув мақсадини қўйиб бир нима ёзмаганман.Бундан кейин ҳам буни мақсад қилиб қўймайман.
    Лекин Ўзбекистон,ўзбек миллати ҳақида нима ёзилса ҳам барчаси ҳайратланарли,барчаси шов-шувдан ҳам ўтиб тушган воқеа-ҳодисотларку аслида.
    Бугун ўзбек хонадони дастурхонида оддий ноннинг йўқлиги бу шов-шув эмас,одамзотни лол қолдирувчи ҳол эмасми?
    Бугун кўзи кўр одамни Ўзбекистонда кўзи кўрлигини кўриб туриб ҳам автомобиль ўғирлаб олиб қочганликда айблаб узоқ йилга қамалиши бу шов-шувдан ўтиб тушган фантастика эмасми?
    Агар сиз яна бир бошқа мамлакатда кўзи ожиз киши автоулов ўғирлаб қамалибди,деган гапни эшитган бўлсангиз айтинг.
    Президент ваколати тугаса ҳам ҳеч бир асоссиз тахтда ўтираверган бирор бир пошшони фалон мамлакатда бор,деб айтингчи.Хусусан у мамлакат бошидаги одам демократия,демократлик даъвосида бўлса.Борми шунақаси?Бу шов-шув эмасми?
    Бугун Ўзбекистонда бир бурда нон илинжида ҳар уч одам йиғилган жойда улардан иккитаси эртага хуфя эканлигини билишингиз шов-шув эмасми?
    Умрида даладан бери келмаган деҳқон диний экстремизмда айбланиб қамалганичи?
    Қўқонликлар яхши билишади.1992 йилда 10 ёшда бўлган бола 1999 йилда давлат тўнтариши қилишга уринганликда айбланиб,дом-дараксиз кетгани қайси шов-шувдан кам?
    Андижонда нажот тилаб чиққан қанча бегуноҳ гўдакларни отишга изн берган мамлакат зулмбошисининг ҳаракати бу шов-шувдан ўтиб тушган даҳшатку.Яна шов-шув,дейсиз-а.Ё,тавба!
    Бу мамлакат теппасида ўтирган зулмбошнинг соғлом кишилигига кафолат бера оладиган марду майдон борми?Менимча йўқ.Мабодо сиз уни соғ,деб ҳисобласангиз айтинг,биз эшитайлик.
    Бугун бир мамлакат ичидаги гўёки ҳақпарвар ўша эски "союз"ни қўмсаб юрадиган зулмбош ялоқҳўрининг гапларини ўқиб,у билан суҳбат уюштирганларга ҳам,у айтган гапларга ҳам лаънатлар бўлсин,дедим.
    Шунақанги ялоқхўрлар бор зулмбош яшаяпти,зулмини кучайтиргандан кучайтириб ётибди.Ё шунақа эмасми?Бу ҳам шов-шув аслида.
    Ие,бизнинг айрим ватандошларимиз ғалати-я.Шов-шув дейишади,Қанақа шов-шув керак.Шов-шув қилавериб,амалда ҳеч бир нарса йўқ.Ё,ҳаммамиз фақат шов-шув билан қорин тўйғизадиган бўлиб қолдикми?
    Умуман бизга на сўз,на гап таъсир қиладиган бўлдик.Авваллари бир кишига бир ножўя ҳаракатидан сал шаъма қилсангиз дув қизариб кетарди.Ҳозирчи?
    Қаёқда, аксинча уялиш ўрнига "мен унақамас",дея ранги оқариб жаҳли чиқадиган бўлиб кетишган.
    Ҳой,ака,ё ҳой ука мендан ўтибди узр,деса шайтон уни жўра қилмай,қўйишидан зир титраганга ўхшаш таассурот уйғотади бундайлар.
    Ҳукумат,дея аталаётган мамлакат зулмкорлари бир чандон бўлса,ҳукуматдан норози бўлганлар ўн чандон сиркаси сув кўтармайдиган бўлиб кетишган.
    Яна қанақа шов-шув керак?Сиз сўранг мен мана шунақа имкон қадар яна жавоб айтавераман.

    Ризо Обид.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz