Ризобек Пятница, 2025-06-20, 07.30.13
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 2
    Гостей: 2
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Август » 8 » Зулмбош режа тузмоқда
    20.59.36
    Зулмбош режа тузмоқда
    Каримов 2012 йилгача режа тузмоқда

    Ҳар йилдагидай туб маънода мустақил бўлмаган Ўзбекистонда таъбир жоиз бўлса Каримов мустақиллигининг 16 йиллиги олдидан турли тадбирлар тузиш авж олмоқда.
    Мамлакатнинг чекка-чекка қишлоқларида яшовчилар шу кунларда паспорти борми,бор бўлса яшаш жойидан рўйхатдан ўтганми каби текширув-тинтувлардан ўтказилмоқдалар.
    Шундай бўлишига қарамай Ўзбекистон зулмбошининг дастидан четга қочаётганларнинг кети узилмаяпти.
    Яқинда Ўзбекистондан қочган бир гуруҳ қочоқлар Европа давлатларидан бошпана топганлари фикримизнинг далилидир.
    Улар ҳатто четга чиқиб яшай бошлаган эсаларда барибир зулмбошдан қўрқадилар.Исм-шарифлари айтилишиданда қўрқишади.Демак зулмбош шунақанги даҳшатли қиёфага кирган.
    Аммо Европага қочиб келганлар маҳалласида нотинчлик.Хуфя хизмат ходимлари одамларнинг қочиб кетишига йўл қўйган маҳалла қўмитаси лавозимдорларини ишдан ҳайдашмоқда.Ажабмаски эрта ўтиб индин улар ҳам "ҳайё-ҳуйт,ғарб қаёқдасан",дея қочиб қолсалар.Ахир маҳалла комитети раисининг ҳам жони биттада.Энди у ҳам ишсиз.Далага чиқиб кетмон чопай деса одамларнинг ҳақларини ҳаромдан еб ўрганиб қолган.Кетмон чополмайди.Қайси деҳқон ҳам кечаги бу ҳаромҳўрларга кетмонини бериб қўяди,дейсиз.Мабодо берганда ҳам ундайлар кетмон чопаман,деганда ҳам бели чидамайди.
    Қолган маҳаллаларда эса зулмбошни кўкларга кўтариш давом этяпти.
    Шу кунларда зулмбош астойдил ўзича "ислоҳотлар" ўтказишга киришиб кетган.
    2012 йилгача турли соҳаларда ислоҳотлар ўтказиш тўғрисидаги зулмбош чиқараётган қарор ва дастурлар кетма-кет ўзбек матбуотида эълон қилинмоқда.
    Зулмбошнинг ёнбошидаги матбуот бўйича мирзалари "юртбошимизнинг ғайратлари қўзигандан-қўзиган",дея чор тарафга бонг уришмоқда.
    1 сентябрь яқинлашиши билан анъанага кўра кимларгадир итга суяк ташлаган каби "ҳалқ қаҳрамони","фалон соҳада хизмат кўрсатган" ва ҳакозо унвону орден ,деб аталмиш темир-терсаклар тарқатишга тайёргарлик авж олган.
    Уйидан четга чиқиш таъқиқланадиган шунақанги байрамлардан оддий одамларнинг фиғони фалак.
    Чунки , полиз-боғларида пишган мева-чева,қовун-тарвузларни сотиб болаларга мактабга дарсликлар,кийим-кечаклар сотиб олиш зарур бўлган шу кунларда аталанинг ичидан суяк чиққандай "Мустақиллик байрами"да майдонда зулмбош кўнглини олишга ҳеч ким ҳалақит бермаслиги учун тараддуд кучайиб, оддий одамлар ҳаракати чеклаб қўйилади-да.
    Сўнгги хабарларга кўра Каримов 2012 йилни бугунгидай "фаровон ҳаёт"ни мамлакат боши сифатида биргаликда кутиб олиш ниятини билдириб бидирламоқда экан.
    Ҳа,нима ҳам дейсиз.Шунга айтсалар керакда: "ўзи хон - кўланкаси майдон",деб.

    Ризо Обид.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz