ҚИП-ҚИЗИЛ
-Қандай янгиликлар бор?-деб сўради Алдаркўса маслҳатчидан.
-Бугун матбуотимизда Қувайтнинг мамлакатимиздаги элчиси жаноб Одил Муҳаммад Абдурасул Ҳасан Ҳаётнинг суҳбати эълон қилинди.
-Нима дебди?
-Мана эшитинг-а…
“Ўзбекистонда мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар таҳсинга лойиқ.
Мамлакатингиз истиқлолга эришгач, барча жабҳаларда, жумладан, ижтимоий,
иқтисодий, сиёсат, ҳуқуқ, маданият, илм-фан ва таълим, қишлоқ ва сув
хўжалиги, юқори технологиялар, коммуникациялар, машинасозлик ва
сайёҳлик каби кўплаб соҳаларда улкан ўзгаришларни амалга ошириб, катта
ютуқларга эришди. Юртингизда бозор муносабатларини қарор топтириш, чет
эл сармоясини жалб этиш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш борасида амалга
оширилган улкан ишлар хорижлик ишбилармонларнинг қизиқишини тобора
кучайтирмоқда…демократия асосларини мустаҳкамлашга, ижтимоий ва
иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштиришга, халқ фаровонлигини оширишга
алоҳида эътибор қаратилаётганига гувоҳ бўлаётирман…”
-Вой қизталоқ-ей. Биздан ҳам ўтказар экан-ку булар! Араблар Худога ишонадими ўзи?
-Манимча улар ҳам Худога эмас, сизга ишонишади…
(turonzamin.com)