БУХОРОДА ПИКЕТЧИЛАР КАЛТАКЛАНДИ
Файзулло, Бухоро, “Туронзамин” мухбири
Бугун Ўзбекнинг улуғ шоири Юсуф Жума оиласи Коракул туман
прокуратураси олдида ҳужумларга қарамай пикетни давом эттирди. Бугун
бирданига прокуратура ичидан формасиз чикиб келган бир нечта одамсифат
ўзбеклар шоир оиласига ташланиб плакатларни тортиб олиб пикет
қатнашчиларини калтаклашди. Шу яқинда туриб воқеани сувратга
олаётганларнинг фотоаппаратлари синдириб ташланди.
Биз олган маълумотга кўра, Тошкентдан Юсуф Жумага қарши иш очиш ҳам буюрилган.
Шу ўринда бир савол туғилади. Диктатура режимига қарши тинч
намойишлар билан курашга чақириб келаётганлар ва халқни майдонларга
чиқишга ундаб мурожаатлар тарқатаётганлар нега 10 кундирки давом
этаётган бу тинч намойиш-пикетнинг яқинига ҳам боролмадилар?
Халқ дардини куйлаган шоир оиласи ўз ёғига ўзи қоврилмоқда.
2007 йил 25 июл куни Коракул туман ИИБ ходимлари Юсуф Жуманинг бир
кўзи ожиз угли Машрабни камокка олишганди. Коракул туман Марказий
поликлиникасида 2-гурух ногиронлиги буйича курикдан утиб даволанаётган
вактида ИИБ ходимлари уни роса калтаклашган ва машинага босиб олиб
кетишган. Унга бировнинг молини угирлаганлик сохта айбини куйишган.
Ҳужумларга қарамай Юсуф Жума оиласи пикетни давом эттирмоқда.
Машрабнинг иши эса Олот туман судига оширилган, суд қачон, қаерда бўлиши номаълум.