Ризобек Пятница, 2025-06-20, 12.10.11
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Август » 9 » Золимнинг зулмлари
    16.32.33
    Золимнинг зулмлари
    Шу кунларда бирлашмаганлар қачон бирлашади?

    Ўзбекистонда шоир Юсуф Жума оиласи зулмга қарши норозилик бошлаганига ўн кундан ўтиб боряпти

    Тўғри, онда-сонда у ё бу ОАВда бу ҳақда эринганнамо бир сўзлар айтилгандай.
    Аммо шундай пайтда,шундай вазиятда золимга қарши норозиликни тўла намоён этиш имконияти бўла туриб,уни амалга ошириш имкониятига томошабин бўлиб турганлар яна қачон одамларни майдонга олиб чиқа оладилар экан,деган ўй кечяпти.
    Шоир Юсуф Жума ўз оиласи тимсолида оммавий норозиликларни намоён этаяпти.Лекин ҳуқуқ ҳимоячилари,мухолифат лидериман,деганлар бундай вазиятда воқеа оқимини ўз қўлларига олиб, ўзлари айтиб келаётган уюшган акцияларни бошлай олмаяптилар.
    Ўзбекистонда ҳам,четда ҳам диктатор Каримов тузумига қарши чиқиб,ўз таъсирини ўтказа оладиган мухолифат йўқ,дейилса жириллашлари оламни бузадиган калондимоғлар талайгина.
    Борингки, шоир Юсуф Жума ўз ўғли озодлигини талаб қилаяпти,дея ҳисобланг.Ахир бу бошқа ноҳақ қамоқда азоб чекаётганлар озодлигини талаб этиш учун,умуман мамлакатнинг чинакам мустақиллиги,демократия учун курашга чорловку аслида.
    Менимча мавжуд тузумга мухолифман,деганларнинг кўпчилигининг сўзи бошқа амалдаги ҳаракати бошқалиги яққол кўринмоқда.
    Шунақа вазиятда ҳамжиҳатликни ташкиллаштиролмаган лидерликка даъвогарлар одамларни чалғитиб,бошини қотирмасдан қуруқ сиёсий сафсаталарини бас қилишса дуруст бўларди назаримда.Йўқ эса кўрсатинг ўзингизни.Биламан бир баҳона топасиз бу ҳолда.Баҳонадан бошқа нима ҳам келарди қўлингиздан?
    Биз эса чинакам демократия,ҳурлик тарафдори бўлган оддий кишиларни Юсуф Жума оиласи бошлаган зулмга қарши курашига қўшилиб,ўз ҳақларини талаб қилишга яна бир бор чақирамиз.Ахир шундай вазиятларда бирлашилмаса қачон бирлашилади?

    Ризо Обид.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz