Uznews.net
– 39 кундирки, Чехия қамоқхонасида андижонлик қочқин Омонулло Мақсудов
қийналмоқда. Европа томони эса уни ўзбек диктатурасига топшириш
керакми, ёки йўқ деган ўйловда.
39 кундирки, Чехиянинг Пльзень шаҳридаги қамоқхонада уларнинг 25 ёшлик
ўғли Омонулла Максудов ушлаб турилибти. У июль ойининг бошларида
германия-чехия чегарасида Ўзбекистон томонининг Интерпол орқали эълон
қилган қидирувига асосан ҳибсга олинганди.
Чехия томони эса Ўзбекистон талабига бўйсўниб, 2005 йилнинг 13 май
кунида содир бўлган “оддийгина” қонлик хунрезликка, ҳукумат қўшинлари
бор-йўғи шаҳарнинг кўпминг кишилик намоишчиларини ўққа тутганлиги билан
боғлиқ воқеаларга етарлик даражада аҳамият бермади. Омонулло Мақсудов
эса ўқ ёмғирлари остида Қирғизистон ҳудудларига қочиб ўтишга ва ўз
жонларини сақлаб қолишга муваффақ бўла олган кичик бир гуруҳ ичида эди.
Агар Европа мамлакатлари ва Ўзбекистон орасидаги куч ишлатиш
тизимларидаги самарали алоқалардан, инсон ҳуқуқлари масалаларидан,
ҳаттоки иш оммавий қирғинга бориб тақалишидан қилиб чиқиладиган бўлса
ҳаммаси мантиқан тўғри.
“Нима учун уни озод қилмаяпсизлар?”, - деб сўрайди Омонуллонинг ташвишланган отаси Нурилло Мақсудов.
Унинг фикрича, айни шу саволни Пльезнь шаҳри қамоқхонасида сақланаётган
ўғли телефон орқали суҳбатларда ҳам бериб келмоқда. Афсуски, саволга
жавоб йўқ.
Нурилло Мақсудовнинг сўзларига кўра, унинг чехиялик адвокати Омонуллога
иш Чехия Олий судига кўриб чиқиш учун топширилганлигини маълум қилган
ва сўнг қарорни эса айни мана шу суд чиқаради. Тағин адвокат сўзларига
кўра, Чехия Омонуллони 40 кундан ортиқ ушлаб туришга ҳақли эмас. Агар
шундай бўлса, демак у эртага озодликка чиқарилиши лозим. Аммо айнан
шундай бўлишига биров ишонмаяпти, жумладан адвокат ҳам.
Омонулла Мақсудов чегарада, Германияда бошпана олган яна бир ҳамюрти
Зоҳид Мирзаев билан бирга ҳибсга олинганди. Аммо унинг дусти 23 июль
куни чех ҳибсхонасидан озод қилинган.
Омонуллонинг қамоқда сақланаётганлиги боиси, унинг 1999 йилдан қамоқда
сақланаётган виждон маҳбуси, Ўзбекистон ҳукуати “Акромия” деб
номланадиган ташкилотни тузганликда ва бошқарганликда айблаётган Акром
Йўлдошевнинг куёви эканлиги билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. Тағин
расмий Тошкент томони таъкидлаганига кўра, 2005 йил Андижонда содир
этилган “террорчилик” ҳужумлари ҳам Акром Йўлдошев томонидан
ташкиллаштирилган.
Амонулло Мақсудовнинг Чехияда қамоққа олишганлиги, бу биринчи ҳолат
эмас. 2005 йилнинг ёзида ҳам у икки ой давомида яна бир ҳамюрти ва
отаси билан бирга Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги тергов изоляторида
ҳибсда сақланганди. Ўшанда Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон томони
сўрови билан оммавий қирғин вақтида чегарани кесиб ўтишга муваффақ
бўлган Ўзбекистон фуқароларини ушлаб турганди.
Унгача эса Мақсудовлар оиласи 2004 йилда қамоққа олинган фарзандларидан
бири, уддабурон тадбиркор тақдиридан ҳавотирда бўлиб худди бугунгидек
кутиш азобини тортишганди. Андижондаги хунрезликлардан сўнг эса
Мақсудовлар оиласидан яна бир фарзанд ҳибс этилди ва унга суд узоқ
муддатлик жазо тайинлади.
Мана, Мақсудовлар оиласи яна бир бор ўзларига таниш ва оғир бўлиб
қолган кечинмани бошдан ўтказмоқдалар: топшириб юборишади –
топширишмайди, озод қилишади – озод қилишмайди.
Андижондаги қонли дўзах азобларидан қочиб чиқишга эришган бўлсаларда,
Ўзбекистондан йироқда, Европа мамлакатларида ҳам улар ўз
мушкулликларига боғлиқ бўлиб қолишаяпти. Тошкентнинг “узун қўллари” эса
демократик мамлакатларга хам етиб, халқаро ва Европа институтларидан
бири Интерпол орқали улардан қасд олишни давом эттирмоқда.