Эчкига жон қайғу,қассобга эса ёғ қайғу
ёҳуд ўзбекнинг фожеаси кимларнингдир чўнтагини қаппайтиришга қўл келаётгани бобида
Кунда-кунора
ОАВ орқали Ўзбекистонда демократия,инсон ҳақлари ҳимояси,эркин
матбуот,одамлар турмуш даражасини яхшилаш,атроф-муҳитни ҳимоя қилиш
дастурлари билан ишлаб чиқилган лойиҳалар эълон қилинмоқда ва бу борада
фикр-мулоҳазалар сўралмоқда. Ўзбекистон халқининг бугунги аҳволи ҳар
томонлама аянчли ҳолда эканлигини таъкидловчи бу каби лойиҳа-тадбирлар
ташкилотчи ҳамда муаллифлари аслида Ўзбекистонни ё яхши
билишмайди,билганлари эса ўзга миллат тортаётган жабру жафолар
ҳисобидан ўзини инсонпарвар кўрсатиб,мўмай даромадни кўзлаётгандай
назаримда. Бундай лойиҳа-тадбирлар учун миллион эмас миллиардлаб АҚШ доллари ҳисобида маблағ ажратилмоқда. Хўш, шундай экан бугун Ўзбекистонда бу каби тадбирлар бирор бир ижобий ўзгариш ясаяптими,деган савол туғилиши табиий. Афсуски
айтилаётган лойиҳа-тадбирларга ажратилаётган маблағлар таги кўринмас
ўпқон ютиб кетаётгандай беиз,самарасиз кетаётгандай гўё. Аслида
маблағлар ҳавога учиб кетаётгани йўқ.Бу маблағлар қайсидир сохта
инсонпарварлар чўнтагига тушиб, ундан нари ғойиб бўлмоқда. Ҳисоботлар
кўпайган.Тиббий кўмакка бунча маблағ ажратилди.Аҳоли орасида ўз
ҳақ-ҳуқуқларини танишлари учун бунча маблағ сарфлаб ишлар
қилинди.Амалдачи?Ҳеч вақо йўқ.Аксинча ўша инсонпарварлик даъвосидагилар
охир-оқибат муттаҳам ҳукумат хуфя ташкилотлари билан ҳамтовоқ бўлиб
чиқмоқда. Уларга қарши бир сўз айтиш эса жонингизни гаровга тикиш билан баробар. Каримовнинг
кучишлатар тизимлари истаган жойдан истаган одамини тутиб кетяпти.Айни
инсонпарварларлик иддаосидагиларнинг ўзлари бу борада фаол.Шундоққина
тумшуқлари остидан мушук сичқонни тутган каби чийиллатиб бечора
бегуноҳни тутиб кетганини кўра туриб ҳам ҳимоя қилиш у ёқда турсин,ҳеч
бўлмаса қўлга туширишда фаолликларини яширмаяптилар. Шунга айтсалар керакда: "эчкига жон қайғу,қассобга эса ёғ қайғу",деб.
Ризо Обид.
|