Статистика
Онлайн всего: 3 Гостей: 3 Пользователей: 0
|
Главная » 2007 » Август » 11 » Чизгилар
|
Қозоннинг қопқоғи отиладими?
Бугун "бақани боссанг "вақ",дейди".Ҳамма нарсанинг чегараси бор,сингари гаплару нақллар ўзбекларга дахлсиздай гўё. Чунки қай бир манбага қараманг ўзбек миллати камситилгани,хўрлангани ҳақидаги бири биридан ҳайратга солувчи хабарларга кўзингиз тушади. Дубайда ўзбек қиз-жувонлари фоҳишабозликни касб қилиб олганлари сир бўлмай қолган.Энди бугун хабар тарқаляптики, Ҳиндистонда ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олиниб маҳкамага топширилгани айтилмоқда. Ҳаё-ибода ўзбек аёллари каби бошқа миллат яқин -яқингача ҳам ҳеч қаерда йўқлиги хусусида мақтанардик. Мустақиллик,деган давр бошланди-ю, ўз юрти қолиб аллақаёқдаги, аллақайси мамлакатларда ўзбек қиз-жувонларининг номақбул "ишқий можаро"ларда бўй кўрсатаётгани ҳар қандай миллат вакилини бошини ҳам қилиб қўйса керак. Зулм кучайгани бор гап.Каримов эҳтимол миллатга қасд қилган бўлса керак,деган тахминлар айни бор гаплиги юзага чиқиб бўлди. Зулм қозони қайнагандан қайнаб ётибди.Юқорида айтганимиздай қозон қайнайверса қопқоғи отилиб кетиши керак эди.Лекин милққиллаб пишаётган шавладай зулм яйралиб пишиб эзилиб ўтиб кетди-ю,қозоннинг эса қопқоғи отилмаяпти.Нега шундай экан? Бугун радиодан кўзи кўр тиланчилик қилиб юрган бир йигитнинг йиғлаб туриб айтган сўзларини эшитдим. У ўзининг ёш туриб илм олиш учун қурби етмаётганлиги,тирикчилик илинжида пойтахт бозорларида юриб қўшиқ айтиб тиланчилик билан кун кечираётганини айтар экан шу баробарида "Каримовга ташаккурлари"ни ҳам қистириб ўтди.Бошқа бир тиланчиликка киришиш арафасида турган ожиз киши ҳам зулмбошга меҳри борлигини изҳор этди. Нима бўлган одамларга? Бошларида тегирмон тоши юргазиб турилишига кўникиб,бошқа яшаш тасаввури сўнганми,дея ўйга толасан киши. Бошқа бир аллақайси мамлакатда бойиб кетган бойвачча эса Самарқандда дунёда ном қозонган артистларни йиғиб дабдабали тўй қилибди.Бой бойга боқар,сув сойга оқар,дегандай янги пайдо бўлган ўзбек бойлари ҳам қашшоқ миллатни "ўз ҳаққингни билмасанг баттар бўл",деб қўйишганмикан? Хуллас Ўзбекистонда нималар бўляпти?Бир бой дунёга довруқ солиб тўй қилса,бошқа миллионлари эса нон,дея ер юзида санқиб юрса.Ҳўб ажаб замонлар бўлдими ё? Шу кетиш бўлса қозоннинг қопқоғи ҳали-бери отилмайди чоғи.Аммо отилса ёмон отилади-да.Ё шундай эмасми?
Ризо Обид.
|
Жойлади: Маъмур
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|