29 ёшли Наргиза Қаҳрамонова, икки фарзанднинг онаси 28 июл куни
оиласига моддий ёрдам ажратилишини сўраб ўзи яшаётган Яккабоғ
туманидаги “Маданият” маҳалласи идорасига келганида унинг раиси Оқбўта
Ҳуррамов томонидан зўрланди, дея хабар берали Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ
ҳимоячилари ташаббус гуруҳи (ЎМҲҲТГ)
Гап шундаки, Қаҳрамонованинг эри, яқин кунларгача оиланинг ягона
боқувчиси, сил касаллигининг оғир турига учраб ётиб қолади, бир тийин
тополмай қашшоқликда қолган оиланинг аҳволи ниҳоятда оғирлашади.
Қашқадарёлик ҳуқуқ ҳимоячиси Ёдгор Турлибеков номига ёзган ўз шикоят
аризасида Наргиза Қаҳрамонова, маҳалла раиси Ҳуррамовнинг қабулига
келгани, ўз оиласининг ночор аҳволи ҳақида гапириб, унинг оиласини
моддий ёрдамга муҳтож оилалар рўйҳатига киритиши учун бир ойлик нафақа
миқдорида пул таклиф қилганини айтади.
Аёлнинг илтимосига жавобан Ҳуррамов унга пул керак эмаслигини
билдирган, кейин эса Наргизанинг сўзларига кўра, эшикни қулфлаган, ва
диванга ётқизиб шафқатсиз зўрлаган.
Ўз ишини тугатгач, маҳалла раиси аёлга, агар бўлган воқеа тўғрисида гап
тарқалса унинг ўзига ёмон бўлишини айтиб, пўписа қилган.
Аёл кўзларида ёш билан уйига қайтган ва ҳамма бўлган гапни эрига айтиб
берган, улар биргаликда Яккабоғ туман прокуратурасига мурожаат
қилишади, ва керакли барча анализларни Шаҳристон туманлараро
экспертизасига топширишади. Ислом исмли Яккабоғ туман милициясига
мурожаат этишади.
Аёлнинг ҳуқуқ тартибот идораларига арз қилганини эшитиб, маҳалла раиси
унга пул таклиф қилади, ҳатто ер участкаси ваъда қилади. Кейин эса агар
у шикоят қилишини тўхтатмаса кичкина болаларинии йўқ қилишини айтиб дўқ
қилишга ўтади.
Бироқ, аёлга қари фосиқнинг на «ширин тилёғламаликларию», на дўқ пўписалари таъсир этади.
Бироқ, афтидан таклиф этилган пул ва ер участкаси ҳуқуқ тартибот
ходимларига хуш келган. Аксинча экспертларнинг жабрдийдага зўрлик қилиш
юзасидан анализларини беришни истамасликларини ва прокуратура, милиция
ва ҳокимлик олдида сукут сақлашларини қандай тушуниш мумкин.
Қашқадарёлик ҳуқуқ ҳимоячиси Ёдгор Турлибеков, Ўзбекистоннинг ўрта
асрларга қараб кетаётганига индамай қараб туриш оғир, дея айтади. Унинг
сўзларига кўра, аёлларни зўрлаш – бу янги бир ҳолат, бироқ ҳатто энг
кичик амал теккан ҳукумат вакиллари томонидан амалга оширилаётган у
зўровонлик, қонунсизлик, ноҳақликлар фонида бу мутлақо табиий бир
ҳолатдир.
«Мамлакат тубанлашди, одамлар устидан зўровонликлар, ҳибслар,
қийноқлар, фермерлар ва тадбиркорларни хўрлаш атрофимизда ҳар куни рўй
бермоқда. Нега энди амалдор ўзига ёқиб қолган аёлни ушлаб, уни
зўрламаслиги керак, ахир улар бундан ҳам катта жиноятлари учун жавобгар
бўлишмаяптику», - дейди Турлибеков.
Ҳуқуқ ҳимоячисининг сўзларига кўра, Қашқадарёда моддий маблағларни
тарқатиш, қашшоқларга ёрдам ажратиш, одамларни милицияга “чақиш”
ваколатларига эга бўлган маҳалла раислари оддий одамларни эзишда
бошқалардан қолишмайдиган “кичкина президентчаларга” айланишган.
Эндиликда эса улар хотинларни зўрлашгача бориб етишди.
«Маданият» маҳаласининг зўровон раиси билан бўлган сингари воқеа
биринчи бор содир бўлаётгани йўқ далеко не первый. Яккабоғ тумани
“Наврўз” маҳалласининг раиси Йўлчи Қосимов, одамларнинг сўзларига кўра,
50 та қизни зўрлаган! Ва бунинг учун унга ҳеч нарса бўлмаган.
Зўрланган қизлар шикоя қилмоқчи бўлишган, аммо Йўлчи Қосимов уларнинг
оиласидагиларни қўрқитган, бундан ташқари уларнинг ота оналари шарманда
бўлишдан қўрқиб, бу ҳақда оғиз очмасликка қорор қилишган.
Қари фосиқ Оқбўта Ҳуррамовга келсак, Турлибековнинг айтишича, унга
олдин ҳам раиснинг ёлғиз аёлларни зўрлаши тўғрисидаги маълумотлар
тушган, умуман аёллар ўзларининг зўрланиши ҳақида камдан кам ҳолларда
шикоят қиладилар, уларни уят ва жамоатчилик муҳокамасидан ҳадик ҳисси
ушлаб туради.
«Махалла» жамғармасининг Тошкентдаги вакили Uznews.net сўровига
жавобан, жамғарма Ҳуррамов зўровонлигига оид ишга аралаша олмаслиги,
чунки маҳалла қўмиталари ҳеч кимга бўйсунмаслигини, унинг таркиби ва
раҳбари демократик йўл билан маҳалла аҳолиси томонидан сайланиши
ҳақилда айтди. Агар Қашқадарёда зўрлаш ҳодисаси рўй берган бўлса, бу
билан ҳуқуқ тартибот идоралари ва суд маҳкамаси шуғулланиши керак.
Бироқ, прокуратура ва милициянинг зўрланган аёл ҳимояси билан
шуғулланишдан бош тортаётгани ҳақидаги эътирозга жавобан, «Махалля»
жамғармаси раиси: «Бу бўлиши мумкин эмас, бу тухматдир дея жавоб
берди».
Наргиза Қаҳрамонова Ўзбекистон Ички ишлар вазири Баҳодир Матлубовга
мурожаат этишни ўйламоқда, у ўз номусининг тикланишидан ва гуноҳкорнинг
жазоланишидан умидвор, аммо бундан ҳам ҳеч нарса чиқмаса керак, ўзи эса
яна ҳақоратлар ва ҳўрликлар чекишидан қўрқади.