Ризобек Пятница, 2024-11-15, 02.18.54
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 21
    Гостей: 21
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2007 » Август » 12 » Золимнинг зулмлари
    00.41.29
    Золимнинг зулмлари
    "Дадам ҳар куни радио қулоғини бурайдилар,аммо ҳеч нарса беришмайди"

    Файзулло, Бухоро, “Туронзамин” мухбири

    Бухоро вилоятининг Коракўл туманидаги Човли қишлоғида яшаб ижод қилувчи таниқли шоир ва тадбиркор пахтакор Юсуф Жума оиласи кеча ва бугун ҳам пикетни давом эттирдилар.
    -Биз доим плакат кутариб турганимизда ёнимизда бизни куллаганлар борлигини хам хис килиб турамиз. Узбекистон ичидаги хабарларни дунёга етказиб турганларга, бизга уз сузлари билан мадад булаётганларга раҳматимизни етказиб қуйинг. Бу биз учун катта ёрдамдир. Лекин “Озодлик” ва БиБиСи индамай туришганини тушунмаяпмиз,-деди биз билан суҳбатда шоирнинг ўғли Алишер.-Дадам ҳар куни радио қулоғини бурайдилар, аммо ҳеч нарса беришмайди.
    Таниқли шоир Юсуф Жуманинг умр йўлдоши Гулнора опа Олтиева билан суҳбатлашганимизда у кузига ёш олиб, қуйидагиларни айтди.
    -Бизга нисбатан жисмоний куч куллашларига карамай биз Пикетни хануз давом киляпмиз. Биз 11 август куни хам Коракул туман прокуратураси олдида пикетни давом килдик, бирок куч куллашмади. Биттасининг сурати чиқиб кетганидан чучиб колишган булса керак. Соат 14 лар чамасида эса Бухоро шахридаги Отбозор турмасига келиб Машрабни курсатишларини талаб килдик, бирок хеч кандай натижа булмади. Бизга Машрабни курсатишмаяпти. Машраб боламни каттик кийнашган. Ногирон болани-я! Бунинг натижасида у 3 кун мобайнида урнидан туролмай ётган.
    Сузини давом эттира олмаган онанинг фикрини шоирнинг узи давом эттирди׃
    -Иш судга чиккан булсада ханузгача судда курилмай келаётганининг сабаби Машрабнинг соглигининг ёмонлиги экан. Машрабни судда айбни буйнингга оласан деб кийнаганлар. Буни бизга айтаётганлар булмоқда. Чунки Машраб мен угирлик килганман демаса угирланган мол хам йук, даъвогар хам йук, гувох хам йук, хуллас хеч кандай асос йук. Судялар бу жиноий ишни кўришдан бош тортишяпди. Коракул туман судьяси мен бундай масхарабозликни куролмайман дегани учун иш Олот туман судьясига  топширилган, у хам курмаяпти. Биз душанба кунидан бошлаб яна пикетни давом киламиз.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz