Ризобек Среда, 2025-08-27, 05.20.07
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Август » 12 » Сизнингча мухолифат лидери ким?
    01.05.45
    Сизнингча мухолифат лидери ким?
    Жаҳонгир Маматов ўзи истамасада мухолифат лидери


    Сизнингча мухолифат лидери ким,деган сўровнома эълон қилганимизнинг дастлабки кунлари Демократик Ўзбекистон Когресси раиси Жаҳонгир Маматов мактуб йўллаб,шу сўровнома қандай натижа билан якунланишидан қатъий назар унда иштирок этгиси йўқлигини айтди.
    Бироқ бундай сўровнома эълон этиб, чиндан ҳам одамлар бугунги ўзбек мухолифати етакчиси ким,деган тортишувларга ойдинлик киритиш зарур,дея ҳисоблаб ўз қароримиздан қайтмадик.
    Ажабланарлиси шундаки, бизнинг сўровномамизда номлари келтирилган мухолифат намоёндаларидан қай бирлари лидерлик даъвосида кўпроқ гапиришган бўлса улар бу сифатга унчалик мос эмасликлари аён бўлди.
    Мана,икки ой мобайнида ўтказилган ушбу сўровнома натижаларига қаранг.
    Жаъми сўровларда 317 киши қатнашган бўлса уларнинг кўпчилиги мухолифат лидери,дея Жаҳонгир Маматовни эътироф этишган.Яъни 90 киши уни мухолифатнинг ягона лидери,дея овоз берган.
    Иккинчи ўринда эса "Бирлик" партияси раиси Абдураҳим Пўлатов 76 кишининг овозини олди.
    "Бирдамлик" етакчиси Баҳодир Чориев 65 овозни ишғол этди,ундан бир овоз кам "Озод деҳқонлар" партияси раиси Муҳаммадбобур Маликов томонда бўлди.
    Гўё тарафкашлари кўп бўлган "Эрк" раҳбари Салай Мадаминов жанобларига берилган овозлар бор-йўғи 22 тани ташкил этди.
    Сўровнома бошланишида овоз берувчилар янглишмасинлар,дея Салай Мадаминовнинг тахаллуслари билан эълон қилдик.Берилган овозлар 3 тадан ортавермагач,балки Салай Мадаминов,десак кўпроқ киши танир,дея жанобнинг ҳақиқий исм-шарифларини келтирдик.
    Ҳар қалай Салай Мадаминов номига овоз беришда бироз силжиш бўлди.
    Бу албатта ucoz системаси орқали бошқарилган робот сўровномаси.Лекин кўпчилик бу система ишончли ва аниқ ҳисоб-китоб юритади,деган айрим ҳамкасб бўлганларнинг иддаоларидан келиб чиқиб хулоса ясаладиган бўлса, бугун мухолифат лидери Жаҳонгир Маматовлиги аниқланди.

    Ризо Обид.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz