Қуённи қамиш,йигитни номус ўлдиради Бу дунёда ҳамма нарсанинг жавоби бор. Яхши сўз айтсангиз яхши сўз билан.Муштга-мушт,тарсакига тарсаки ва ҳакозо. Айримлар ўйлайдики,айтдим-қўйдим,бопладим,дея. Йўқ,ундай эмас. Аммо баъзилар номардларча пинҳона қитмирлик қилиб,пинҳона ғаразгўйлик билан мақсадимга эришаман,дейди назаримда. Йўқ бундай ҳам қилиб узоққа боролмайди ундайлар. Ҳозир шунақа замонки, ўша қадимда айтилган "ойни этак билан ёпиб бўлмайди",дейилган замон аллақачон етиб келган. Айниқса номардларнинг ортдан туриб отаётган тошларини кўриб турган бошқалар бор. Ишонмайсизми? Ишонаверинг. Ҳозир номи нишонини айтмаяпмиз,мавриди келганда қай маҳал,қанақанги тош отди-ю,қайтиб бориб қайси катта холасининг томорқасига тушганини ҳам айтармиз.Ҳозир у кабилар фақат тарсаки билан сийланишди.Келгусида албатта бошқа қилмишлари учун ҳам жавобларини олишларига худо ҳоҳласа ҳаракат қиламиз. Асли касби олғирлигу ўғирликдан иборат бундайларнинг ҳар одимда асл башаралари аён этган бўлсада, "болта тушгунча кунда дам олибди" қабилида етказаётган озорлари учун ҳам жавоб олишлари муқаррар. Муҳтарам ўқувчи,бу чизгилар эгалари ўзлари билишади, ким ё нима ҳақда сўз юритилаётганини. Муғомбирлик,писмиқлик билан ўзларини беозор кўрсатишга уринаётган бундай нусхаларнинг пинҳона қилмишлари ўзларининг паймоналари тўлаётганлигидан дарак бераётганидан худо шоҳид эслатиб қўймоқчимиз холос.Чунки улар кези келганда бунисини мен билмай қолибман,дея ўзларини чор тарафга ташламасинлар. Билсалар бу бир очиқча огоҳ этиш.Қўлида шайтонга мардикорликка ҳужжати бор бундайларнинг нафақат қилаётган ҳаракат-аъмоллари балки нусхаларининг акслари аниқ. Шундай экан,яна бир бор эслатмоқчимизки бу галги чизгиларни енгилгина бир тарсаки,дея қабул қилсин бундайлар.Бўлмаса олдинда ғоят оғир: "қуённи қамиш,йигитни номус ўлдиради",деганларидай айтадиганларимиз бор.