Ризобек Пятница, 2024-11-15, 02.46.31
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 35
    Гостей: 35
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2007 » Август » 13 » Ҳажвиямонанд ,аммо бор гаплар
    03.28.57
    Ҳажвиямонанд ,аммо бор гаплар
    Шотирбой ва унинг холаси

    Унинг исми нега Шотирбой,бунисини билмадиккуя,лекин унинг онаси ёшлигида ўтиб кетгач боқиб олган,туғмас холаси борлиги аниқ.
    Шотирбойнинг холаси саккиз марта эрга тегиб,ҳар гал ажрашадиганда "сен яшшамагурни,деб ажралишдим",дея унинг бошида данак чаққаниям рост.Шотирбойнинг айби нима эдики бола бўла туриб холасининг эрдан чиқиб эрга тегишига сабабчи бўлса?
    Ана шуниси ғалатида.
    Аслида Шотирбойнинг холаси эрсаклигида болапақирнинг ҳеч бир айби йўқ эди.Унинг ягона камчилиги етимлиги эди.
    Ахир етимлик нуқсонмаску.Биз ҳам шунисига ҳайронмизда.У ёш туриб етим қолган бўлса бу қисматку ахир.
    Нима ҳам,дердингиз хола Шотирбойни турмуши ўнг келмаганликда айблайверсину, кейин нима бўлганини эшитинг.
    Сталин даври кес-кес бошланган вақтлар.Сал пичоққа илингудай кимса ё нарса бўлса бўлди кесиб юборишаверарди.Шотирбойнинг отасининг ҳам ўша даврда кесилмаган жойи қолмай кесишгандан сўнг,онаси бу кўргиликларга бардош беролмай оламдан ўтиб кетди.
    Холаси ҳам нечта эрга теккан бўлса ҳаммасини кесиб юборишди.
    Шотирбой етимликда кўп азоб-уқубатлар тортиб,эндиликда азият тортганлар сулоласидан бўлгани учун мустақиллик даври келиб ,кўкрагига сал шабада теккандай бўлди.
    У темир йўл вокзалига яқин жойда жойлашган ун комбинати деворидан тунлари бедор ун ўғирлаб ошириб анчагина пул йиғди.Мактабни аранг уч баҳолар билан якунлаган эсада,"пул бўлса чангалда шўрва",деганларидай иқтисодиёт олийгоҳига талаба бўлди."Талабалик олтин даврим",деган даври ҳам ёмон кечмади.Тунлари ўғирлик.Ҳов боя айтганимиздай холаси саккизта эрга текканда ҳар биридан Шотирбойга мерос бўлиб қолган қинғир-қийшиқ тарбия ўз меваларини берарди.
    Қўлига олий маълумотли мутахассис дипломини олгунга қадар ўғирлик моли ҳам шунга яраша кўпайди.
    Шотирбой ўзига ўхшаган ўғри устозларни тез топди.Ахир кўр-кўрни қоронғуда топади,дея бежиз айтишмаганку.
    Ўша ўзи ун ўғирлаб юрадиган комбинатга оддий ходим бўлиб ишга кирган Шотирбой кўп ўтмай шу корхонага бош бўлди.
    Шотирбойнинг холаси нима бўлди,дейсизда.Ҳа,нимасини айтасиз. Шотирбойнинг қариб қолган холаси билан гаплашсангиз биласиз.Ҳа,айтгандай Шотирбойнинг холасининг отиям антиқа.Қалқинсахон.Қалқинса сатанг,дейилса шаҳарнинг катта-кичиги бари танийди.Ахир кимсан ун комбинатининг хўжайини Шотирбойнинг холасида.Қалқинса сатанг билан гаплашганларнинг айтишича у замонадан жуда миннатдор эмиш ва доимо такрорлагани бир гап экан:"Шотирбой хўжайин бўлиб,пешонам ярқиради,қариб қолган бўлсам ҳам совчиларнинг кети узилмаяпти.Еганим олдимда,емаганим ортимда айланайлар",дермиш.
    Ҳа,ҳар кимга ҳам худойим кексайганда берсин,дея кимдир Қалқинса кампирга ҳавас қилса,кимдир "охийри бахайр бўлсинда",деб қўяркан.
    Шу одамлар ҳам ғалатида.Бир кишининг сал омади чопса ғараз-ҳасад қила бошлашади.Одамнинг кўзи ёмон.Бундай ғараз оқибатида туппа-тузук кимсанинг тагига сув кетади.
    Лекин Шотирбой холасининг саккиз эридан саккизтадан бўлса ўҳ-ҳўв қанча сабоқ олган.Анча-мунча ғаразкўзларни ўйиб олиб қўлларига ушлатиб қўйди.Ҳатто майда-чуйда гапни кўпайтиргани учун бўлса керак яхшими-ёмонми она ўрнида оналик қилган,деб ўтирмай холасининг ҳам бир кўзини ўйиб олиб ўрнига шишакўз қўйдиртириб қўйди.
    Қалқинса кампирнинг ҳозир кўзи соппа-соғга ўхшаган билан аслида биттаси сунъий шишадан.
    Ё ўн йил бўлди ё ўн беш йил бўлди аниқ билмадиккуя,аммо кўп чиғриқлардан,тегирмонлардану алғов-далғовлардан омон-эсон ўтган Шотирбой отасининг унчалик тайни йўқлиги аниқ бўлиб қолди.Буни қарангки шундайларнинг замони келиб қолдику.Уни қайга дерсиз,ҳа нимасини айтасиз каттакон мамлакатлардан бирига пошшо қилиб кўтаришди.
    Ҳа,ўзидан-ўзи осонликча тахтга чиқиб ўтирмади.Шотирбойнинг атрофида унинг қўлтиғидан кўтарган шотирлари кўп тер тўкишди.
    Аммо Шотирбой, жа ёмонидан чиқди.Ўзини бир пайт тахтга кўтарганларни биринчи бўлиб орқаларига тепди.Чунки: "сенларки ўз халқингни билмай мен каби тайинсизни тахтга ўтқиздиларинг,демак у дунё бу дунё менга дўст бўлмайсанлар",дея ўйладида.Шотирбойнинг отасининг тайни йўқ дедик.Лекин отасиз бола дунёга келмайдику.Шунчаки тайни йўқ холос.Шотирбойнинг ёдида қолгани унинг отасини кесишган.Унинг энди одамларда қасди бор.Эркакми аёлми кесавераман,деб қасам ичиб қўйган бўлса керак бугун ёппасига кесиб ётибди.Шотирбойнинг холаси саккиз-тўққизта эрга тегиб ҳам бунча кесиб олинганини кўрмаганман,дермиш.Аслида анча бўлганмиш Шотирбой бу кес-кесларни ўзи эмас, балки ўзи ихтиро қилган бир мошин-дастгоҳ билан амалга ошираётганмиш.
    Ҳозир Шотирбой пошшоликнинг кес-кес даврини суриб ётибди.Унинг шотирлари эса қачон Шотир тахтдан тушаркин,дея пойлашиб ётибди.
    Ҳа,айтгандай Шотирбойнинг холаси нима бўлди,дейсизда.У Қалқинса холаси кўп нарсаларни кўриб,кўп гап-сўз юргазмасин,деб иккинчи кўзини ҳам ўйиб олган,дейишади.Ҳа,иккинчи кўзи шишами ё бошқа нарсадан бунисини ҳам ҳозирча ҳеч ким аниқ айта олмаяпти.
    Лекин бир нарса аниқки,Шотирбой яратган мошин-дастгоҳ унинг ўзини ҳам охир бир кун кесади,дейишяпти.

    Ризо Обид.

    1998 йил.Тошкент.Зангиота.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz