Эртага Юсуф Жуманинг ногирон ўғлини суд қилишади
Файзулло, Бухоро, “Туронзамин” мухбири
Таниқли миллий шоиримиз Юсуф Жума билан гаплашганимизда у қуйидагиларни маълум қилди.
-Якшанба куни, 12 август тонгда бизнинг уйимизга Тошкентдан Елена
Урлаева ва Акромхўжа Мухаммедовлар келдилар. Улар Коракул туман
хокимиятига Машрабни озод килишни талаб килиб, агар озод килишмаса
пикет утказиш учун рухсат беришни, хамда пикет утказиш учун кулайлик
яратиб беришни талаб килиб якшанба куни ариза бердилар.
Аризадан кейин улар бизнинг уйимизга кайтиб келдилар Бизнинг уйимиз
атрофини номерсиз нексияларда ИИБ ходимлари ва МХХ ходимлари ураб олди.
Аризада пикетда унлаб одамлар катнашиши ёзилганлии сабали уларнинг
максади бизнинг уй билан оддий одамлар орасида тусик булиб туриш экан.
Бизнинг уйга келган Комил Кодировнинг угли Машраб Кодиров 12 август
кеч соат 11 ларда Коракул туман жиноят кидирув булими ходимлари
томонидан олиб кетилиб бир кеча ИИБ да ушлаб турилган ва ухлатмасдан
отанг пикетга чикмокчимиди тугрисини айт деб тергов килинган.
Сўнги маълумотларга кўра, Машраб Кодировни бугун 13 август тонгда куйиб юборганлар.
13 август куни соат 9. 00 лар чамасида Елена Урлаева ва Акромхўжа
Мухаммедов ҳамда Юсуф Жума оиласи Коракул туман ИИБ идорасига келган.
ИИБда факат Гулнора Олтиевани битта вакил сифатида кабул килишган ва
пикет килмай туринглар, эртага Машраб Юсуфжон углининг суди булади деб
айтишган. Агар пикет килиб турсангизлар биз судни килолмаймиз дейишган.
Юсуф Жума оиласи 14 августда суд белгиланганини ҳам маълум қилди.