Ризобек Пятница, 2024-11-15, 02.18.37
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 18
    Гостей: 18
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2007 » Август » 13 » Одамларнинг орзуси
    15.41.42
    Одамларнинг орзуси
    Каримов ҳам ҳеч бўлмаса кичик Туркманбошидай бўлсайди...

    Одамларнинг бугун орзуси,армони шу.
    Қанийди шундай бўлса.Аммо Каримов жони чиққунча диктатор бўлиб қолади.
    Чунки у энди ортга қайта олмайди.
    Сабаби унинг одамзотга қарши жиноятлари геноцид мақомига аллақачон етган ва у буни яхши билади.
    Агар у бугун ё эрта Ўзбекистонда демократия сари қадам ташлай бошласа одамлар ундан қилган қилмишлари учун қонуний жавоб беришини талаб қила бошлайдилар.
    Лекин унда ғоят яхши имконият бор.Яъни у зулмларни тўхтатиб, чиндан демократия сари,инсонпарварлик сари қадам қўйса, ҳеч бўлмаганда ўз айбини мардларча тан олгани тарихда ижобий баҳоланиши мумкин.
    Лекин Каримовни билганлар унинг бундай йўлга асло юрмаслиги,унда бундай мардона қадам ташлаш ҳислатлари мутлақо йўқлигини айтишади.Инсофсиз,номардда қаёқдан инсоф ё мардлик пайдо бўлиши мумкин,дейишади уни билганлар.
    Шундай экан у яратган ҳозирги зулмга асосланган тузумни ўзгартириш фақат ва фақат ўзбекистонда яшаётган одамларнинг ўзларигагина боғлиқ.
    Аммо Ўзбекистонда одамлар кўриб -кузатиб гувоҳи бўлиб турганимиздек зулмга қарши бош кўтаришдан ғоят қўрқишади.
    Чунки Андижонда бош кўтарганларни отиб ташлаш буйруғини берган диктатор яна норози бўладиганларни ёппасига оттириб ташлаши турган гап,дея қўрқишади.Аслида ҳам шундй бўлиши мумкинми?Кўпчилик:ҳа,бу шундай қилишдан тап тортмайдиган мавжудот,дейишади.
    Албатта тарихга назар ташланадиган бўлинса, ҳар қандай золим қонҳўр шохдан қутулиш учун,озодликка эришиш учун анча-мунча қон тўкилганининг гувоҳи бўлинади.
    Тинч йўл билан эса ўзбекнинг чин шоири,қаҳрамон шоири Юсуф Жума каби юрак ютиб,майдонга чиқа оладиган мардлар керак,қаҳрамонлар керак.
    Афсусларки,бундай мардлар,жасоратлилар Ўзбекистонда ҳозирча кўринмаяпти.
    Одамлар қачон бошқа одамларнинг тақдири ҳақида,келажак авлод ҳақида қайғура бошласалар ўшандагина ҳурлик шабадаси эсиши мумкин.Акс ҳолда эса ҳали қирғиз,ҳали қозоқ ва яна туркманлардаги ўзгаришларни орзу қилиб юрилаверади.

    Ризо Обид.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz