Дилсора ФОЗИЛОВА
Хадя Яна бир калдиргоч учди сиз томон, Ортидан кул силтаб хаёлга чумдим, Куз олдимда минглар булди намоён, Хар бирин кулида калбимни курдим.
Бугун изтироблар кетгайдир нари, Бугун дийдор куни - яйраймиз бирга. Хар янги сахифа ёришган сари, Сиз ошно булурсиз туйгуларимга.
Хатолар топаман хар кадамимдан, Ёзган сузларимдан тулмайди кунглим. Факат эл дардида куйиндим бекам, Мен факат сизларни беармон суйдим.
Мехру-мухаббатим изхоридир бу, Олисда булсам хам сизда хаёлим, Хижрон - пешонамга битилган кайгу, Шу эл - такдирдаги бахту-икболим!
Илло такдир йули туташгай бир кун, Ишонмок иймондир онам-офтобим. Кузингдаги мехру-мухаббат учун, Элим хадя булсин ушбу китобим!