Ризобек Суббота, 2025-06-21, 14.37.19
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Август » 14 » АДАБИЁТ
    15.15.14
    АДАБИЁТ
    Жаҳонгир МАМАТОВ:Ўзбеклар ва ўзбеклар

    57. АДВОКАТ

    Нигора Ўзбекистонда адвокат эди. Эридан ажралган ва уч боласи билан яшарди. Топгани оиласига етарди. Аммо қизини узатиш вақти келганда у маҳалладаги бойваччалардан орқада қолишни истамади. Баъзилари чет элга кетиб, “яшили”дан олиб келаётгани унга ҳам “илҳом” берди. Осилсанг баланд дорга осил, деган гапга амал қилиб Америкага бориб, ишлаб қайтмоқчи бўлди. Паспорту виза ишлари учун беш минг доллар қарз олди. Америкага келиб, кўрдики, доллар дарахтларнинг остида сочилиб ётган эмас экан. Доллар хазон ҳам эмаски, уни супуриб олиб кетса?!

    Оилаларда чўрилик қилишга мажбур бўлди. Аммо фақат харажат қилган пулини тўплаб олиши учун бир йил керак бўлди. Кейин яна бир оз ишлаб, қўшимча пул билан қайтишни ўйлади.

    Бу орада виза муддати ўтиб кетди. Шунча одам юрибдику мен ҳам юравераман, деди. Бир куни қўлга тушиб қолди. Виза муддати ўтгани учун АҚШдан чиқариб юборишар-да деб ўйлади. Аммо унга Ўзбекистонда виза олиб берганлар ишни сохта қилишган экан. Олти ой деганда қўлидаги пулларини тўлаб аранг қамоқдан чиқди. Бу орада Америкадаги адвокатлар қанчалик бойлигини ҳам кўриб, дард устига чипқон дегандек эзилгандан эзилди.

    Тошкентга қайтганда соғлиғини ҳам йўқотганди. Аммо даҳшатлиси кейин бошланди. Беш минг доллар бу орада фойизи билан ўн мингга чиқди ва қарз берганлар охир оқибатда унинг ҳовлисини олишди. У ҳозир болалари билан синглисиникида яшаётган экан.

    Шуни айтсалар керак, туяқушнинг ортида югурган товуқнинг ҳолига вой, деб. Аммо адвокат товуқ эмас… Балки бу ерда билганини билмаган, ўқиганини уқмаган қозиғини йўқотар, деган гап тўғри келиши мумкин.

    Балки у шунчаки адашаган ҳам бўлиши мумкин.

    58.ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ

    Ўзбекситонда машҳур бўлган аёл журналистлардан бири ҳам доллар ишқига тушибми, Америкадан борган ўзбек “акахон”ининг гапларига ишонибми, хаёллар мамлакатига келди.

    У аввалига ўзбек “акахон”нинг уйида чўрилик қилишга мажбур бўлди. Кейин ундан пулини ҳам ололмади. Бошқа ўзбеклар орага тушиб ишлаганларининг бир қисмини ўндириб беришди. Яхшиямки у инглиз тилини билар эди. Бошқа бир жойдан иш топди. Иши юришиб кетди.

    Ўзбеклардан инглизлар яхши экан, деб оғзини тўлдириб гапириб ҳам юрди. Аммо отасини ўлдирганни бир ойда унутиб, “ҳап сеними” деб қўйганимни бир умр унутмайман, деган гапни ёдидан чиқарганди.

    Бир куни муҳожирлар идорасидан келиб уни текширишди ва визасининг муддати ўтгани учун паспортига АҚШга қайтиб киритилмасин, деган муҳрни уриб чиқариб юборишди. Энди уни АҚШга олиб келган ўзбек акахон мақтаниб юрибди, ўзим олиб келдим, ўзим жўнатиб юбордим.

    Маълум бўлишича у виза муддати тугашини кутиб юрган ва вақт келиши билан муҳожирлар идорасига телефон қилиб айтган экан. Ана шунақа, ишонмагин акангга, аканг сотар яканга, деганлар.

    Аммо бу сафар таниқли журналистни “акахони” яканга ҳам эмас, якансиз-пакансиз шунчаки сотиб юборди.

    (Давом этади).


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz