Бухоро
вилояти Қоракўл туманининг Човли қишлоғида яшаб ижод қилувчи таниқли
шоир Юсуф Жуманинг 25 Июлда қамоққа олинган ўғли ниҳоят 14 август куни
суд залидан озод қилинди.
Бир кўзи кўрмайдиган, иккинчи кўзи ҳам хиралашиб қолган Машрабни
бағрига босган Юсуф Жума ва онаизор Гулнора Олтиева севинчдан кўзларига
ёш олдилар.
Маълумки, 25 июл куни Коракул туман ИИБ ходимлари Машраб Юсуфжон углини
2-гурух ногиронлиги буйича курикдан утиб даволанаётган вактида қамоққа
олишганди. Уни ўша пайтда ва кейин қамоқда ҳам қийнашгани маълум бўлди.
Унга бировнинг молини угирлаганлик айбини куйишганди.
Холбуки, ИИБ ходимларининг тазйики остида тухмат килган даъвогарлар
аризасини кайтариб олишган ва Коракул туман қонун идораларига талабнома
ёзиб имзоларини давлат нотариал идораси нотариусига тасдиклатиб юборган
эдилар.Коракул туман прокуратураси ИИБ ва уларга курсатма берган МХХ
шарманда булган эди. Бу талабнома Интернет сайтларга ва АКШ
элчихонасига интернет оркали жунатилганди.
Шундан кейин шоир оиласи тинимсиз пикет ўтказди ва фақат
”Туронзамин” ва “Ризобек” сайтлари бу воқеани узлуксиз, ҳар куни ёритиб
бордилар.
-Биз доим плакат кутариб турганимизда ёнимизда бизни куллаганлар
борлигини хам хис килиб турдик. Узбекистон ичидаги хабарларни дунёга
етказиб турганларга, бизга уз сузлари билан мадад булаётганларга
раҳматимизни етказиб қуйинг. Бу биз учун катта ёрдамдир. Лекин
“Озодлик” ва БиБиСи индамай туришганини тушунмаяпмиз,-деганди биз билан
суҳбатда шоирнинг ўғли Алишер.-Дадам ҳар куни радио қулоғини
бурайдилар, аммо ҳеч нарса беришмайди.
Бугун улар уялиб қолдилар. Машраб озодликда.
“Туронзамин” мухолифатликка даъво қилиб юрганлар ҳам бу масалага кўз
орасидан қараганини ёзгандан кейин фақат “Бирдамлик” вакили Акромхўжа
Муҳиддинов ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Елена Урлаевалар ўтган куни
Бухорога боришди. Уларга миннатдорчилик билдирамиз.
Файзулло, Тошкент, “Туронзамин” мухбири.