Ризобек Пятница, 2025-06-20, 22.42.51
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 2
    Гостей: 2
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Август » 15 » ТАФСИЛОТ
    18.01.52
    ТАФСИЛОТ

    Шармандали суд

    Файзулло, “Туронзамин” мухбири

    Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида шоир Юсуф Жумаевнинг ўғли Машраб Юсуфжон уғлининг жиноят иши Олот туман Суди томонидан кўриб чиқилди.

    Суд шундай шармандаларча бўлиб ўтдики бу ерда жабрланувчию гувохлар, хуллас хаммаю хамма Судда Машраб Юсуфжон углининг хеч кандай айби йуклигини, уни дархол озод килишни талаб килдилар.

    Судда гувохлар ИИБ ходимлари томонидан қўрқитилиб Машраб Юсуфжон ўғлига қарши кўрсатмалар олинганлигини айтдилар.

    Судда жабрланувчи деб эътироф этилаётган Эргаш Рўзиев ҳеч қандай жабрланувчи эмаслигини, қарзи эвазига берилган қўй уйида турганлигини, пули йуклиги сабабли ханузгача хам қарзини бера олмаётганлигини айтди.

    Қишлоқ оқсоқоли Мардон Шерназаров ҳам судда гувоҳлик бериб кимда Юсуф Жумаевга нисбатан қасди бўлса очиқ ўзи билан гаплашсин нега бегуноҳ ўғлини қамаб қўядилар, Машраб озод қилиниши талаб қиламан деди.

    Гувоҳлар ҳам Машрабга қарши кўрсатмани ИИБ ходимлари Таваккал Халилов ва Тергов бўлими бошлиғи Анвар Турдиев, терговчи Жалол Мухаммедов ва Абдуллатиф ва Акмал исмли Жиноят қидирув бўлими ходимлари тазйиқи остида берганликлари билдирдилар.

    Судланувчи Машраб Юсуфжон ўғли Судда ҳеч қандай айби йўқлигини, Бухоро Отбозор турмасида қийноқлар остида қолганини, калтакланганини, бошига темир билан, оёқлари остига резина таёқ билан калтакланганини, шунга карамай килмаган ишини бўйнига олмаганини айтиб ўтди.

    Машраб бошида шишлар борлиги, танасининг кўкариб кетган жойлари борлигини курсатди. Машраб ўзига қийноқ ўтказганлар: Жалол Мухаммедов, Абдулатиф исмли Қоракўл туман ИИБ ходимлари ва Отабек Бадалов бошчилигидаги Отбозор турмаси Опер гурухи ходимлари хар куни калтаклаганликгини айтиб ўтди.

    Ҳар куни калтаклаганларида Машраб менинг айбим йук деса, Отабек Бадалов Кимнинг уғлисан деб сўраркан, машраб Юсуф Жумаевнинг ўғлиман деса Отабек Бадалаов: Шунинг ўзи етарли айб эмасми деб ичига бир мушт ураркан ва ходимларига деворларига мачалка урилган хонада калтакланглар деб буюрар экан. Буларнинг хаммаси Судда айтилди.

    Суд танафусга чиқди ва бир соатдан кейин хукмни эълон килинди.

    Хукмда жабрланувчи, гувохлар, судланувчи курсатмалари йук. Машрабга жарима жазоси қўлланилган ва бу ҳукм бекор қилиниши учун шоир оиласи курашни давом эттирмоқда.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz