Ризобек Пятница, 2024-11-15, 02.26.54
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 28
    Гостей: 28
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2007 » Август » 15 » ШЕЪРИЯТ
    18.06.25
    ШЕЪРИЯТ
    ЗИНДОНДА ЁЗИЛГАН ШЕЪРЛАР

    БУРГУТНИНГ БУРГУТ ЎҒЛИ

    Азиз ўқувчилар, бугун сизга янги бир шоирнинг асарларини тақдим этмоқдамиз. У Ўзбекнинг миллий шоири Юсуф ЖУМАнинг ўғли Машрабдир. Унинг зиндонда битилган битиклари сизнинг қалбингизни ҳам ларзага солса керак!

    Машраб Юсуфжон ўғли!
    Олиб кетинг мени онажон!

    Қўлимдан осмонлар тутиб турганда
    Ким айтибди мени мағлуб бўлди деб,
    Ким айтибди кўзим ёшга тўлди деб,
    Ким айтибди қўйним лолаларгамас
    Ғанимларим отган тошга тўлди деб.
    Ким айтибди мени тўкилибди деб,
    Умримнинг баҳори гуллаган пайти.
    Ва рўёбга чикиб илтижоларим
    Худойим шодликлар йўллаган пайти.
    Ким айтибди мени йиқилибди деб,
    Қўлимдан осмонлар тутиб турганда.
    Она ер куч бериб суяб турганда
    Не-не рўшноликлар кутиб турганда.
    Майли не десалар, ҳеч сезмагандай
    Нигоҳимни зимдан узатаяпман.
    Мен ҳали курашга енг шимармадим
    Мен ҳали барин жим кузатаяпман.
    9.08.07.

    Ярим дунёни ҳам кўп кўрди Худо
    Ярим танимни ҳам қилмоқда адо.
    Сизга қилайин жонимни фидо
    Олиб кетинг мени онажон.

    Қалбимни яралар қилмоқда ошён
    Айтинг кимга қилайин фиғон.
    Ўтириб йиғлайман афғон-афғон
    Олиб кетинг мени онажон.

    Наҳотки бу олам сиртмоқдайин тор
    Наҳот ҳақни севиб бўлдим гуноҳкор.
    Тезроқ насиб қилсин Сиз бирла дийдор
    Олиб кетинг мени онажон!!!

    26.07.07.
    Онажоним бағрингга бос
    Майли кейин отсалар ҳам.
    Қутқар мени соғинчдан бас
    Майли кейин отсалар ҳам.

    Озорда қалбимга бермагин озор
    Мажруҳ дилимга солгин бир назар.
    Ҳаётимдан бўлдимку безор
    Майли кейин отсалар ҳам.

    Оллоҳ ташласин дўззах қаърига
    Мен чидайман барига
    Тўяй сизнинг меҳринггизга
    Майли кейин отсалар ҳам.

    Сиздайин йўқ дунёда аёл
    Жахонда йўқ сиздай мукадас аёл
    Бағринггизда бўлай бир зум бехаёл
    Майли кейин отсалар ҳам.

    Соғинч ўтида тилка бағрим қон
    Ўлик жисмим хажрингда бежон
    Бағрингга бос бир бор онажон
    Майли кейин отсалар ҳам.
    Йиғлайман соғинчла бедор
    Сенга қалбим талпинар ночор.
    Ҳеч бўлмаса кўрайин бир бор
    Майли кейин отсалар ҳам.
    Тўрт девордан қилдилар ошён
    Изтиробим фақат худога аён
    Бағрингда турай бир лаҳза бир он
    Майли кейин отсалар ҳам.
    Йўлингда тўкилса кошкийди қоним
    Сен учун узилса розиман жоним.
    Бир бор бошимни сила онажоним
    Майли кейин отсалар ҳам.
    5.08.07

    Ака-укаларимга
    Чинорлар қулайди қуламанг сизлар
    Сизларсиз чинорсиз ўлкадай бўлгум.
    Мен учун сиқилманг, сиқилманг сизлар
    Ўзим учун ўзим бўлгайман маҳкум.

    Ўлкаман бағримда чинорим сизлар
    Тоғман бошимдаги бургутим сизлар.
    Мен учун сарфламанг умрни сизлар
    Ўзим учун ўзим бўлгайман маҳкум.
    05.08.07.

    Учмаслигим аниқ базўр тутдилар
    Шу кунни орзиқиб қанча кутдилар.
    Озод этмайдилар мени бу итлар
    Разиллар ниятга зўрға етдилар.

    Худодадан сўрайман худога инсоф
    Худонинг хоҳиши бажо бўлади.
    Худойим берсинлар разилга фано
    Тақдиримни барибир Оллоҳ ёзади.

    06.08.07

    turonzamin.com


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz