Статистика
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0
|
Главная » 2007 » Август » 15 » Машраб шеърларини ўқиб...
18.57.00 Машраб шеърларини ўқиб... |
Кўзга ёш қалқмай илож йўқ
Машраб ЮСУФЖОН ўғлининг зиндонда ёзилган фиғонли, айни чоғда ҳақ учун ўққа кўксини тутиб беришга тайёр мард ва жасур ўзбек шоири ўғлони тимсолини ички бир ҳис-ҳаяжон ва фахр ҳамда ғурур ҳиссини туйиб,кўксингиз тўлиб, беихтиёр кўзга ёш қалқмай илож йўқ. Машрабжоннинг машрабона содда ва кўнгилнинг энг қаъридан отилиб чиққан нидоси кишини мардликка,инсонийликка,меҳру муҳаббатли бўлишга ундайди.
Машраблар кўпайса ўзбек бахтига, Туни ҳам кундайин ёруғ бўлгуси. Сўзи зир титратса олчоқ-ғанимни, Олам ҳаққа етиб озод бўлгуси.
Тилагим Машраблар кўп туғилсайди, Бугун миллат шўри қурирди аниқ. Қаранг бургут ўғли бургут эканда, Зулматни ёрмоқда юраги ёниқ.
От изин той босар,деганлари рост, Машраб отасига жасоратда мос. Лекин айтолмадим Машрабдайин сўз, Чунки ҳаяжондан ёшга тўла кўз.
Ҳаёт курашлари этгуси давом, Машраблар мардона ҳақ майдонида. Жаранглаб туражак у айтган калом, Келажак авлоднинг фикру ёдида.
Ризо Обид.
|
Жойлади: Маъмур
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|