Ҳозир сиз ўқиётган сатрларни битишдан аввал кўп тараддудландим.Сабаби золим Каримов зулмига қарши нима қилиш керак,деган савол атрофида фикр айтмоқчийдим.Жавоб мен чуқур ўйлагандан кўра ғоят жўн топилгандай назаримда. Мана,кўпчилик шоҳид-ки, Ўзбекистонда кейинги пайтларда,айниқса Андижон қатлиомидан сўнг оммавий қатағонлар аввалги йиллардагидан ҳам кучайгандан кучайди.Ўша хунрезлик амалга оширилган кунлариёқ зулмбош бундан буён зулмини ўта кучайтирилиши аён бўлиб қолган эди. Оқибат кутилганидан ҳам зиёд даҳшатли тус олмоқда.Кунда,кунора қайсидир бир ҳақ учун курашган, ё инсон ҳақлари ҳимоячиси,ёҳуд журналист,хуллас ҳақ сўзни сўзлаган киши борки, зулмбош зулмларига дучор бўлмоқда. Бутун дунё тинчликсевар,ҳақсевар,эзгулик тараф ташкилотлари қатъий талаб ҳамда норозилик ҳаракатлари билан бармоқ билан санарли жабр тортганлар озод этилишига эришилмоқда. Аммо бу кўнгилларни тўлдирмаяпти.Боиси зулм зиндонларида кишанланган минглаб ҳақсеварлар ҳамон азоб-уқубатларда қолишмоқда. Аҳёнда бир айрим ҳалқаро ташкилотлар ҳисоботларида исми шарифлари зикр этилаётган миллатпарвар кишилар тақдири ҳамон қил учида турибди. Қанчадан-қанчалари эса ноҳақлик қурбони бўлишмоқда? Бу фақат яратгангина аён бўлиб қолмоқда. Ҳалқаро ташкилотлар,ОАВлари,кенг жамоатчилик вакилларининг саъйи ҳаракатлари билан Умида Ниёзова,Улуғбек Ҳайдаров,Гулбаҳор Тўраева,охиргиси эса Демократик Ўзбекистон Конгрессининг бонг уриши билан шоир Юсуф Жума ўғли Машраб озод этилди. Бу таҳсинларга лойиқ ҳаракатлар. Бироқ, бугунги кунда Ўзбекистон зиндонларида қанчадан-қанча Машрабдек оловқалб иқтидорли ёшлар умри хазон бўлмоқда.Ўз фикрига эга қанчадан-қанча инсонлар фарёдлари оламни тутиб ётибди,аммо олам беътибор. Айтмоқчиманки,ким ўзини чиндан инсонлар тақдири,одамзот тақдири бефарқ эмас,дея ҳисоблар экан бугун оёққа қалқиб: " у менингмас ановнинг укаси ё акаси,ёҳуд у унинг одами, менинг эмас",деган фикр билан эмас, балки ҳар бир инсон ҳур ва озод яшашга ҳақли,деган талаб билан оёққа туриш керак.Акс ҳолда миллатнинг чиндан жонкуярларидан буткул ажралиш палласига келиб қолмадикми? Бугун назаримда Ўзбекистон озодлиги учун ҳар куни,ҳар онда зулмбош зиндонларида қолаётган ҳар бир Ватандошнинг озодлиги учун ҳамма эшикларни таққиллатиб,бонг уриш шарт,деб ўйлайман. Ўй суриб,рўй бераётган зулмларга боқиб, унинг қаёқдан келиб,қаёққа кетишини кузатиб,ҳисоботлар бериб ўтириш,дунёни англаб олай,дея хаёлпарастлик билан танбаллик қилишнинг ҳар они йилларга татишини тушуниб оёққа қалқиш керакмасмикан?