Депутатликка номзод сайловчиларига ўз сурати туширилган майкалар тарқатяпти,дея хабар беради биз билан суҳбатда бўлган ҳамкасбларимиз. Қозоғистонда шу ҳафтада кутилаётган сайловолди компанияси авж паллага кирмоқда,дейишади улар. Масалан,Садибеков,деган депутатликка номзод ўз сурати туширилган майкани кийиб келганларни Михаил Боярский иштирокидаги концертга текинга киришларини тарғиб қилмоқда экан. Танишларимдан бирининг айтишича, одамлар: "майли майкани кийиб,концерт томоша қилиб олаверайлик,сирасига мана салкам йигирма йилдан буён сайловга бормадик яна бормай қўяверамиз",дейишмоқдайкан. Шунақа гаплар.Қозоғистонда яхши, майка тарқатишаркан. Ўзбекистонда эса аввалига гўшт тарқатишарди ярим килодан ҳар бир сайловчи оилага. Охирги сайловларда гўшт берсанг ҳам,бермасанг ҳам ҳукумат буюрган одам депутат бўлиши аниқлиги учун номзодлар ортиқча ҳаражат қилишмади.Чунки бир йўла тарқатиладиган гўштнинг пулини Марказий сайлов Комиссиясига узатиб қўйишни афзал билишди.Албатта ўзбек сўмида эмас,чунки у ҳолда бир қоп пул бўларди.Қулайи ихчамгина АҚШ долларида узатишганини мақтаниб юрармиш депутат бўлганлар. Одамлар ҳайрон бўлишди ва:"...беш йилда бир сайлов баҳонасида тишнинг кавагида қоладиган даражада бўлсада гўштга тишимиз тегарди,энди ўшаям йўқ эканми,шуям сайлов бўлди-ю",дея нозик ва қалтис " гаплари учун қанча одам "давлатни тўнтараман",деган айб билан авахтага жўнатилди. Ҳа,Қозоғистонда унча билмадиму аммо Ўзбекистонда аллақачон Каримов рўйхати бўйича депутатлар сайланаётганини кўпчилик айтишади ва мен ҳам кўпчилик қатори шу фикрдаман.