Ризобек Среда, 2025-07-23, 21.51.31
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Август » 16 » Ўзбекистондан хабарлар
    18.38.54
    Ўзбекистондан хабарлар
    Андижон "шаҳзодаси" оқланди
    Uznews.net – Андижон вилояти собиқ хокимининг ўғли Улуғбек Обидов қамоқдан озод қилинди, ота ҳам ўғил қонун олдида гуноҳсиз бўлиб чиқдилар.

    Шу кунларда Обидовларнинг Андижондаги хонадони Ўзбекистонда одат бўлганидек, одамлар билан тўла. Уларни қўшнилари, дўстлари, таниш-билиш ва қариндошлари Улуғбек Обидовни қамоқдан озод этилиб, соғ-саломат уйига қайтгани билан табриклаш учун келишмоқда, у оқланди ва тахминан бир ҳафта олдин суд залидан озод қилинди.

    Халқ орасида Андижон "шахзодаси" номи билан танилиб, отаси Андижон вилояти хокими лавозимини эгаллаган йилларда, ўзининг кўплаб ножўя харакатлари билан донг таратган Улуғбек Обидов шу йилни мартида Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан қўшни Қирғизистонни Жалолобод вилоятида қўлга олинганди.

    Лекин, маълум бўлишича, Андижон суди унинг харакатларида жиноят белгиларини топа олмай, уни оқлаган. Кичик-Обидовга айнан қандай айбловлар қўйилганини аниқлашнинг иложи бўлмади, чунки "шахзодани" барча ишларини гапириш Андижонда ман қилинган бўлиб, сир сақланмоқда.

    Оддий андижонликларнинг айтишларича, бир вақтлар Улуғбек Обидов Андижондаги энг ёш хукмдор одам эди ва оддий қилиб айтганда, харом пуллар топиб, тез-тез қонунни бузарди.

    Унинг Андижондан Қирғизистонни жанубий вилоятларига етказиб бериладиган ёқилғи-мойлаш материаллари, шунингдек Қирғизистондан Андижон вилоятига кириб келадиган хитой контрабанда молларини назорат қилганлиги ҳақида миш-мишлар юрарди. У уриш-жанжаллар келтириб чиқарган, ДАН ходимларини унинг машинасини тўхтатишга харакат қилишгани учун калтаклаган.

    Кичик-Обидовнинг истеъдодли боксчи, 2000-йилги Олимпиада чемпиони, бокс бўйича қитъалараро чемпион унвони соҳиби, андижонлик Мухаммадқодир Абдуллаев билан бўлган можароси анча шов-шувларга сабаб бўлган. Боксчи ўшанда "шахзода"нинг гуруҳи томонидан шафқатсизларча уриб кетилганди.

    Улуғбек Обидовнинг баъзи бир қўшниларини сўзларига кўра, у ўзини ҳар доим одобли ва муносиб тутарди, ҳамда у ҳақида эшитган энг ёмон сўз, унинг баъзида Ўшда қимор ўйнаши бўлган.

    Афтидан, суд ҳам, Улуғбек Обидов ҳеч қандай қонунга хилоф иш содир этмаган деган қарорга келиб, шундай ҳукм чиқарган кўринади.

    Шунингдек, унинг отаси Андижон вилоятини собиқ хокими, катта-Обидов ҳам Андижондаги 2005-йилги қонли хунрезликдан сўнг, кўп ўтмай ҳибсга олинганди. Айрим маълумотларга қараганда, у хукумат қўшинлари
    томонидан шаҳарда одамларни оммавий ўлдирилишигача олиб келган 13-май қўзғолонига алоқадорликда айбланган.

    Аммо суд шартли равишда бир йил муддатга озодликдан маҳрум этиш билан Қобилжон Обидовга енгил жазо чиқарган.

    Қобилжон Обидов 1993-2004-йилларда Андижон вилоятига хокимлик қилган.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz