Ўзбек
мухолифати фаолларининг ёшларга мурожаатини ўқиб, бу ҳақда бир қанча
муддат аввалдан Демократик Ўзбекистон Конгресси раҳбари Жаҳонгир
МАМАТОВнинг бир неча бор такрор ва такрор чақириқ ҳамда баёнотлари
такрорланган бўлсада, барибир мухолифат хатоларини яна бир бор тан
олганлиги билан долзарбдир. Ҳа,ҳақиқатан ҳам бугун Ўзбекистон келажаги учун ҳар қандай шахсий қарашлардан кўз юмиб бирлашмоқ шарт. Мурожаатга
муносабат билдирар эканман, унда айтилган сўзлар таҳлилига
тўхталмоқчи,ёҳуд ҳис-ҳаяжон билан шошиб ёзилганидан бўлса керак имловий ва бошқа
хатолари хусусида сўз юритмоқчи эмасман,балки нима бўлганда ҳам бир
мушт бўлиш ва ёшларни олдинга ўтказиш хусусида айтилаётган
чақириқларнинг мухолифат фаоллари томонидан қайта бор кўтарилаётгани
мақсадга мувофиқлигини айтмоқчиман холос.