Ризобек Суббота, 2025-06-21, 17.02.02
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 3
    Гостей: 3
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Август » 19 » Огоҳликка чақириқ
    17.22.04
    Огоҳликка чақириқ
     Тожибоева тақдири

    Барча расмий, норасмий ташкилотлар ва хуқуқ ҳимоячиларини огохликка чақираман!

    Хар қандай, опам Мўътабар Тожибоевадан чиқарилган ёки унинг номидан деб олинган маълумот ё хат бўлса албатта мен, Мўътабарни укаси, Расулжон Тожибаев билан кўриб чиқиб, мен билан келишган холда чоп этишингизни илтимос қиламан, акс ҳолда менсиз ва мени розилигимсиз чоп этилган хар қандай мақолани ёки унинг чоп этган муаллиф, опам Мўътабар ва бизнинг оиламизнинг душмани деб биламан.

    Мен, Расулжон Тожибаев 10 август 2007 йили, опам Тожибаева Мўътабар билан қисқа муддатли икки соатлик учрашувга эришдим. На оила аъзолари ва на адвокати билан, Ўзбекистон рахбарияти буйруғига амал қилган холда турма ходимлари бизни бир йилга яқин учрашувдан махрум қилганликлари хаммага маълум, бу икки соатлик учрашув биз учун ўта зарур эди.

    Шу вақит ичида кўп кераклик мавзудаги сухбатлар устида гаплашишга эриша олдик.

    Бизни назорат қилиб турган соқчига қарамай биз хар бир гапни ошкора гаплашдик. Мен опам Мўътабарни соғлиғи ва унга нисбатан қандай тазиқ ўтказилган ёки ўтказилмаганликлиги хақида, унинг юриш-туришига, сўзлашига этибор бериб турдим.

    Мўътабар Тожбаева эса уйдагиларни опа-акаси, ука-синглиси, қизи, набираси саломатлигини мендан сўрар, хар икки гапни бирида қизини, набирасини мен томонимдан химоя қилиб туришлигимни ва ўзимни хам эхтиёткорликка чақирарди ва бир неч бор такитларди.

    Опам Мўътабар сухбатимиз давомида ташқаридан махсус орган ходимлари томонидан айрим хужжатларга мажбуран қўл қўйдириб кетганликлари тўғрисида айтди.

    Мен интернетда чоп этилган мисра ва мақолалар масалан: Мўтабарни давлат рахбаридан кечирим сўратиш учун, унинг қизи ва набирасини ўртага қўйиш йўли билан амалга оширишлари мумкин дейилган мисралар, ёким 3 августда чоп этилган “ Последнее письмо политической заключенной Мутобар Тожибаевой,” сарлоха остида нашир этилган мақола айнан Мўътабар Тожибаеванинг зиёнига ишлаганлигини гувохи бўлдим.

    Мўътабар Тожибаева ташқаридан ўзига нисбатан қандайдир кучлар томонидан (йўқ қилиш режаси ) уюштирилаётганини айтиб, аммо у бундан қўрқмаслигини бу кишиларни хойин сингари орқадан хужум қилмасдан, балким эркак бўлиб юзма-юз курашишга чақирди.

    Чунки Мўътабар Тожибаева бир қанча хужжатларга қўл қўйиши айнан унинг оилаларига тазиқ ўтказилишини айтилиб, қўрқитиш йўли билан қўл қўйдирилганини айтди.

    Мен Ўзбекистондаги барча расмий, норасмий ташкилотлар ва хуқуқ ҳимоячиларини огохликка чақираман!

    Хар қандай, опам Мўътабар Тожибоевадан чиқарилган ёки унинг номидан деб олинган маълумот ё хат бўлса албатта мен, Мўътабарни укаси, Расулжон Тожибаев билан кўриб чиқиб, мен билан келишган холда чоп этишингизни илтимос қиламан, акс ҳолда менсиз ва мени розилигимсиз чоп этилган хар қандай мақолани ёки унинг чоп этган муаллиф, опам Мўътабар ва бизнинг оиламизнинг душмани деб биламан.

    Расулжон Тожибаев,
    “Ўзбекистон инсон хуқуқ ҳимоячи Альянси” қатнашчиси.
    19 август 2007 йил.
    Тошкент, Ўзбекистон.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz