Ризобек Четверг, 2024-11-14, 21.23.06
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2007 » Август » 20 » Юсуф ЖУМАЕВ:Бугуннинг гаплари
    19.29.54
    Юсуф ЖУМАЕВ:Бугуннинг гаплари
    Юсуф ЖУМА

    Сарвар Усмон׃ Пикетларингиз чўзилиб кетди!

    УЗРНОМА

    Нодон кўп. Албатта ўзбекда эмас, лекин менчалик нодон оламда йўқ. Лекин бошқа нодонлардан битта фарқим бор. Бошқа нодонлар нодонлигини билмайди. Дономан деб ёқангдан олади. Афсуски, мен нодонлигимни биламан, нодонлигимдан уяламан. Мана бугун тағин уялдим. Бунга “Озодлик” радиосидан донишманд Сарвар Усмон қўнғироғи боис бўлди.

    Мен нодон дедим:

    - Қора кунларимда “Озодлик” мени унитиб қўяди, сукут сақлайди, бир икки эшиттириш берадию тинчиб қолади.

    - Унитиб қўйганимиз йўқ, бердик. Лекин ҳар кун беролмаймиз. Пикетларингиз чўзилиб кетди. Ҳар куни бераверсак бошқа воқеаларга жой қолмайди, - деди Сарвар Усмон.

    Пикет ҳақида эмас, ўғлимни бетиним калтаклаётганли ҳақида ҳеч нарса бермадинглар, дедиму накадар уялиб кетдим. Пикет вакти ўзимизни калтаклаганларини ҳам ёзиб сувратларини “Озодлик”ка ҳам юборганимизни эслатиб ўтирмадим. Бор йўғи бир қишлоқи шоир бўлсам, “Озодлик” эшигимда ётиб олсинми, ахмоқ? Пикет ўтказган битта сенми? Мамлакатда ҳар куни минглаб жойда пикет намойишлар бўлиб ётибди.

    Мана “ЭРК” миллион жойда пикет қилмоқда, милёнларга озодлик деб, Исҳоқ Абдуллаевга, Мамадали Махмудовга, сиёсий махбусларга озодлик деб, “Бирликчи”лар Мўътабар Тожибоева озодлик деб пикет қилаяптилар.

    Муҳаммад Солиҳ модерн шоир, каминадек қишлоқи эмас, яна партияси бор, шеър ёзолмаётган бўлса Норвегияда Пикет қилмоқда.

    Мана Абдурайим ака Пўлатов АҚШда Вашинггитонда пикет қилмоқда.

    Абдуманноб Пўлат Андижон қирғинида қон оқмади, бол оқди, юмшоқлик бўлсин деб Пикет қилмоқда. Ислом Карим оғзига бол томизганга ўхшайди. Ош бўлсин!

    Мана Марат Зоҳидов буғдойни кепакдан арзон олаётган маҳаллий амалдорларга қарши пикет қилмоқда. Ислом Каримов эмас маҳаллий табелчилар айбдор деб жон куйдирмоқда.

    Хоразмда Пикет, Фарғонада пикет, Самарқанду Қашқадарёда… бутун мамлакатда пикету намойишлар.

    Шўрлик “Озодлик”чилар қайси бир Пикет ҳақида эшиттириш тайёрлашга ҳайрон.

    Хайриятки, улар Каримовнинг Прокурору СНБчиларидай совуққон одамлар. Совуққонлик билан, “Озодлик”нинг ўзбек бўлимига бирон аждоди мурдашўй бўлганлар танлаб олинса керак, катта ақл билан иш юритиб, ҳамма пикетлар ҳақида адолатли хабар бермоқдалар. Улардан гина қилиб нодонлик қилибман. Минглаб пикетлар ҳакида беришнинг ўзи бўладими? Бу ўзбек дегани ҳам исёнкор халқ эканда. Бундай пикету намойишлар билан гурузину украинлардек бир карра эмас, бир неча карра рангли инқилоб қиладиганга ўхшайди.

    Атиргул инқилоби, оқгул инқилоби, қизил гул инқилоби, сарик рўмол инқилоби, қора куйлак инқилоби, бинафша иштон инқилоби… номларни кўпроқ топиб қўйиш керак. Бечора “ОЗОДЛИК”чиларга яна ҳам қийин бўлади. Тағин Ҳурмат Бобожоннинг Интернет оламида дайдиманг, деган дағдағасини такрор такрор беришга вақт топишга тўғри келади.

    Ҳа айтганча, бугун Сарвар Усмон ўғлим Машрабнинг озод қилиниши муносабати билан мендан интервью олиб эшиттириш тайёрлади. Мен бу интервьюда ўғлим Машрабни калтаклаганлар номларини бирма бир санадим, калтаклаганлар теппасида онаси Бухоро вилоят МХХда ишлайдиган, отаси республика Бухоро вилоят Ички Ишлар Бошқармасилда ишлаётган Отабек Бадалов турганини айтдим. Тайёрланган эшиттиришда бу номлар тушириб қолдирилди. Бу номларни айтмасдан донишманд сарвар усмон “Озодлик” эфир вақтларидан бир неча сонияни тежаб қолди.

    Жаноб “Озодлик”чилар!

    Мени кечиринг! Нодонлигимни кечиринг!

    Ислом Каримовдан Ўктам Каримовгача барча оқил бўлган 27 миллион халқда менга ўхшаган бир иккита нодон ҳам бўлмаса халққа кўз тегади. Худо сақласин.

    Уялганимнинг яна бир боиси бор. “Озодлик”чиларга беш кун бурун бир очиқ хат ёзган эдим. Кеча у очиқ хатга илова ҳам ёзгандим. Уят бўлса ҳам эълон қилишга қарор қилдим ахир нодонликда менга етадиган йўқ.

    15.08.07.

    Озодлик Радиосининг ўзбек бўлимига

    Очиқ хат

    Бир замонлар ОЗОДЛИК радиосининг Тошкент бўлими ишларди. У ерга тез тез бориб турардим. Айрим ходимлар қўл ёзмаларимни сўрашарди, ўқишарди. Бироқ негадир ОЗОДЛИКда беришни хушлашмасди. Мен эса талаб қилардим, албатта. Онда сонда берардилар. Нега бундай қиласизлар мақтаб мақтаб ўқийсизлару лекин радиода бермайсизлар?! Кейинчалик билдим СНБ истамас экан. Хукумат истамас экан.

    – Майли,–дедим мен,– ҳукуматнинг шоирлари ҳам шеър ўқишсин. А. Орифу Эркин Воҳидлар Каримовни мақтаб шеър ўқисин, менинг ҳам шеърларимни беринглар тенглик бўлади. Фақат мухолифатни бераяпсизлар деб Сизларни айблай олмайди. Улар бир икки шеъримни бериб қутулишарди.

    Мана икки йилким ОЗОДЛИКнинг Адабиёт эшиттириши битта ҳам шеъримни бермайди. Улардан талаб ҳам қилиб бўлмайди. Энди Тошкент бўлими йўқ. Прагадаги идораларига боролмайман. Лекин Каримовнинг Миллий Хавфсизлик аталган, миллатни бир бирига хоин қилиб ўлдирган СНБси Прагага эмас БМТга хам бемалол бора олади. Балки БМТда кабинети бор, балки Озодликка бормас. Балки Озодликдагиларнинг гурухига мансуб бўлмаганимидир боис. Майли Озодликнинг Адабиёт эшиттиришини олиб борувчилар шеърларимни беришмасин, бироқ номи адабиёт бўлгач адабиётни беришсинда.

    Куни кеча берилган Адабиёт дастурида Ғарибий деганининг шеърлари берилди. Эҳтимол тингловчи минбарида берилса бўларди. Беқиёс адабиёт деб талқин этиш бачканалик эмасми?! Садриддин совуққина қилиб олиб бораётган бу овоз билан музқаймоқ сотса бўларди. Ҳозир ёз пайти. Адабиёт адабиёт эмас, балки яхши нарсалар йўқдир дегайлик. Асал сотадиган дўконда асал бўлмаса ёпиб қўядилар. Харидорга асал деб хашак берсанггиз ёқангиздан олади.

    Авалги эшиттиришида Усмон Азим билан сухбат берди. У. Азимнинг Тафаккур журналида сухбати босилган эмиш. Сухбатга бағишлаб сухбат. Ахир Ўзбекистонда Усмон Азимга барча эшиклар очиқ. Ўзбекистонда битта ҳам эшик очилмайдиганларни четга суриб ОЗОДЛИК эшигини ҳам унга очиб қўйиш шартми? Қойил қоладиган гапи бўлса майли эди. Адабиёт бўлгандан кейин қойил қилиш керак.

    Яқинда ОЗОДЛИК тингловчиларидан бири сўраб қолди: Жаҳонгир Муҳаммад Озодликка ишга келибди. Зўр бўлибди, қойил қолиб эшитдим бу йигитни, зўр гапирди. Зўр қойил деди. Тингловчи Озодликнинг эшиттиришларидан бирида техник хато туфайли эфирга кетиб қолган Жахонгир Муҳаммаднинг аввалги мақолларидан парча эшитган. Ўзим ҳам эшитганман. Мен тингловчига тушунтирган эдим хафа бўлди. Бошқа эшитмас эканмизда, деди.

    Озодликнинг ўзбек бўлимининг бугунги манзараси Сарвар Усмон, Шухрат Бобожонларнинг онда сонда қойил қоладиган эшитттиришларини ҳисобга олмаса кўнгилдагидек эмас. С.Усмон ва Шухрат Бобожонлар дам олишга кетса Озодликнинг манзараси қабристон манзарасидай совуқ бўлади. Ҳурмат Бобожоннинг Поёнсиз интернет оламида дайдиманг, деган эълонидан тўлиб тошган Озодлик тингловчининг жонига теганди.

    Такрор, такрор, такрор. Эълон такрор, эшиттиришлар такрор. Ҳатто СарварУсмон ҳам кунига саккиз карра такрорланадиган гапни Озодликдаги етти кун деб такрорлайверади.

    «Бир деган икки демак хуш эмас» дейди улуғлар. Озодлик радиоси сайтининг адресини кунига юз карра такрорлаш уят эмасми?

    Биргина шу такрор кетадиган фурсатда, дейлик Хоразмлик Исҳоқ Абдуллаев ҳақида эшиттириш қилса бўладику. Майли Исҳоқ Абдуллаев ҳақидаги эшиттиришни такрорланг бу фойдали!

    Исҳоқ Абдуллаев Озодликка берган суҳбатлари билан машҳур бўлган. Унинг интернет сайтлар эълон қилинган мақолалари диктатор Каримовнинг қонини қайнатган эди. Унинг мақолалари журналистлар китоблари нари турсин Каримов ёзувчиларининг китобларидан баланд туради. Нега Исҳоқ Абдуллаев ҳақида шундай қилмайсизлар?! И. Абдуллаевга ўхшаган қанчадан қанча асл фарзандлар турмаларда ётибди. Озодлик учун демократия учун курашиб турмаларда ётибди. Сизлар эса АҚШнинг озодлик учун, демократия учун берган пулларини ҳавога совуряпсизлар. Бу пуллар Ҳурмат Бобожоннинг Интернет оламида дайдиманг, деган сўзларини такрорлаш учун берилмаганку. Афсуски, дунё жиноят кодексларида бундай совуришларга қарши модда йўқ.

    Жуда ошириб юбордимми?!

    «Биз сенга Ўзбекистонда тинч инқилоб қилиб берайликми?! Ё Озодлик мухолифатнинг минбарими дейишларинг аён»

    Сизларнинг саволларингизга қараганда ошириб юборгандайман. Бироқ ўзимча юмшоқ оҳангда ёзаяпман. Ҳар қалай бир чимдим бўлса ҳам ҳақиқатни айтаяпсизлар, бироқ фақат бир чимдим, холос.

    Биз ўзбекларда бир бирига куйиниш ҳисси етишмади. Сизлар ҳақинггизда ўйлаганимда негадир ёдимга Асадулла Ортиқ тушаверади. Фикрлайдиган беқиёс журналист эди. Озодлик радиосидан ҳайдадилар. Оғир касал эди ҳеч бирингиз ёрдам бермадинггиз. Ҳолбуки, уни ҳеч бўлмаганда Қозоғистонда даволатиш имконияти мавжуд эди. Шундоқ одам жувонмарг бўлди.

    Ўзбек ўзининг асл фарзандларини асрамайди. Аксинча асл фарзандини ейди. Бундай халқ озодликка муносиб эмас. Шу боисдан Оллоҳ уларни озод қилмайди. Афсуски, Сизлар ҳам шу халқнинг болаларисизлар. Менга қолса наинки сизларнинг ўрнингизга БиБиСи ва Халқаро ташкилотлардаги ўзбеклар ўрнига ўзбекчани биладиган Европаликларни қўярдим. Ўзбек ўзбекка куйинмайди. Ўзбек ўзбекни сотишга мойилроқ. Ўзбекка ўзбекдан кўра Европаликлар америкаликлар кўпроқ куйинади. Ўзбекистондаги чет эл элчихоналарида ишлайдиган ўзбеклар ўзбекларни элчихонага киритмасликка уринади. Чет элликлар бағрини очади. Сизларнинг ўрнингизда Европаликлар, Америкаликлар бўлганида Асадулла Ортиқ ҳали яшаб юрган бўларди.

    Асадулла Ортиқни эслаб туринг Озодликчилар!

    Тиригида чирқиратдинггиз, руҳини ҳам чирқиратманг.

    10.08.07.

    Ислом Каримовнинг тиққиси

    – Нега мени ҳар куни тинимсиз калтаклаяпсиз. Айбим йўқ, туҳмат билан қамаганларинггиз камми?

    – Айбинг йўқми?

    – Айбим йўқ

    – Отанг ким?

    – Юсуф Жумаев..

    – Айбинг мана шу! Юсуф Жумаевнинг ўғли бўлганинг сени керак бўлса ўн кун калтаклашимизга етиб ортади…

    Бу Сухбат ўғлим Машраб билан «Отбозор» турмасининг опер гуруппа бошлиғи Отабек Бадалов ўртасида бўлиб ўтган. Ўғлимни 21 кун «Отбозор»да дубинка билан темир билан калтаклашган. Бошига, ичига, буйраги устига, оёқлари остига тиззасига дубинка билан калтаклашган. Ногирон ўғлимни қийноққа солишди. Юрагимни суғуриб олиб 21 кун калтаклатди қутурган Каримов.

    Буни «Озодлик»нинг «Поёнсиз интернет оламида дайдиманг» деб минғирлайдиган Ҳурмат Бобожон ва Каримов яллачилари билан ёшлар вақтини безаб келаётган Самандарлар ҳис қилмайди. Кўчасидан шамол эсса баҳона қилиб ҳорижга қочиб, озодликни онасининг уйига айлантирди. Тўрт қатор шеър ёзолмайдиганлардан, ҳатто Андижон қирғини ҳақида икки қатор шеър ёзолмаганлардан ҳатто четда туриб қутурган Каримов жиноятчи эканлигини айтолмаганлардан қаҳрамон ясаб, пир ясаболди қочдиларни доллар қилиб юрган кимсалар ҳис қилмайдилар. Бир икки совуққина хабар беришдию, тинчишди. Билмадим қутурган Каримов уларнинг оғзига нима тиқди?!

    Ахир бутун мамлакат аҳлини инига тиқиб овозини ўчирган бир пайтда ПИКЕТ қилишга журъат қилиш ўлимни бўйнингга олиш билан баробар. Қоракўл туман ИИБ жиноят қидирув бўлими ходими Абдулатиф : Президент Андижон ахлини қириб ташлади, битта оила нима бўлибти деган ўғлим Машрабга. Бу қутурган Каримов сўраётган Ўзбекистон.. Прага эмас, Озодликнинг минбари эмас! Нега сен прагада туриб сукут сақлайсан. Нима Каримовнинг тиққиси шунчалар ширинми?!

    Ўғлингни биз қамамадик, биз калтакламадик дейишларинг аён. Ё қўнғироқ қилдик, тушолмадик дейишларинг ҳам мумкин. Юракдан истаганлар қўнғироқ қилиб топдилар. Ахир Сизларга ўғлимни қийнаётганлиги тўғрисида маълумот бориб турдикку. Сизларни эса Руслан Чагаев сариқ бўлганми, йўқми кўпроқ қизиқтиради. Дунё хабарларида Руслан Чагаев, эшиттиришларда Руслан Чагаев, ёхуд аллақандай футболчилар. Самандар “Озодлик”ни Каримовнинг спорт каналига айлантирди. Ота ўғилда, келин куёвни ҳам «Озодлик»да тиклайди. Лекин мен ва менга ўхшаганларга келганда сукут сақлайсизлар. Жиноятчи жиноятини сукут сақлаб томоша қилиб туриш ҳам жиноятдир. На илож, ихтиёрларинг ўзларингда. Сизларга қутурган Каримов тиққиси ёқиб қолган экан, оғзинггиздан чиқарманг буюрсин!

    Юсуф Жумаев.

    14.08.07.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz