САМАРҚАНДГА БОРГАНДИМ
Анча жойга келиб куйдиму аммо халигча Самаркандга бормаган эдим.
Мана қадимий шахар юбилейи олдидан зиёратга бордим. Эрталаб бориб кеча
кечга якин кайтдим.
Бир дунё таасуротлар ва огриклар билан кайтдим. Койил булганим, кадимий
ёдгорликлар, Шохи Зинда айникса, юракларимни эзиб ташлади, ундаги рух,
ундаги тартиб, тамом булиб колдим.
Хужа Ахрор валий хазратларининг мадрасаларига бориб йигладим, тукилиб
ётибди, гури Амирга кириб мутлак хафа булдим, шундоккина бобомизнинг
оромхоналари ичида шух куй садолари янграб ётибди.
Биби хоним оромхоналарига кириб юрагим эзилди, палапартишлик куп, ахир бу бизнинг улуг аждодларимизку деган хис йук, тавба…
Шохи зиндага кирганда Кусам ибн Аббос хазратлари макбарасига кириб, уша ерда
намоз укидим, зеро пайгамбаримиз у зот хакида шундай ажойиб сузлар
айтган экан, юм-юм йиглайсан инсон, аммо бошкаларда буни сезмай яна
эзилдим.
Ахир бундай буюк зотлар ором олаяптилар бу ерда дейишмайди, уйин кулгу,
Куръон кироати молиявий манфаат учун килинади, ахир манкуртлик эмасми
бу?..
Бир чет эллик аёлни курдим Шохи Зиндада, бир жойга утириб олиб, шу
кадар узига сингиб кетган эдики, куриб хавас киласиз. Анчадан сунг
урнидан турдида, маюслик билан, “тарихнинг нафасини сезишга уриндим,
унинг рухини, бу ерда ором олаётган буюк шахсларнинг рухини хис
килмокчи булдим, афсус улар аллакачон бу ерларни тарк этибди”, деб
кузлари намланса буладими, каранг биз эмас чет эллик бир аёл бизнинг
аждодлар рухини сеза олмаганидан хафа булаяпти.
Анави хукумат аталмишларнинг кули теккан жойда бузгунчилик авж олган,
ахир хеч замонда мусулмонлар мадрасаларни, масжидларни тирик хайвонлар
сурати билан безаганми? Мадрасаларни кайта таъмирлаб ичига лайлаклар
суратларини чизиб ташлашган. Ахир бу тарихни менсимаслик-ку!
Э-эх, тамом булиб кайтдим.
Аммо рохатландим хам, шу томонларга бормадим деган армон бор эди.
Келиб Юсуф Жуманинг маколасини куриб яна хафа булдим. Уктам Каримовнинг
гапини каранг, ота эмасми узи? Узида фарзанд йукми? Унинг углини камаса
бир пикетга чикиб шу билан тинчиб кетармиди? Инсоф йук экан бу …ларда.
Юсуф акага телефон килиб кунгил сурадим, куйинг ака, дедим…
-Вактингиз бўлганда бир Самркандга боринг,-дедим.
Нозим Фозилов, "Туронзамин" мухлиси.