Бундан аввалги чизгиларимда "Гапни гапир уққанга,жонни жонгга суққанга",дея баён ёзгандим.Кейин унинг давоми ҳам борлиги ёдимга тушди.Аслидаку давоми эсимда эдику-я,айрим гап уқмасларга оғир ботмасин,деган андиша юракнинг бир четида бор эди-да.
Энди мақолнинг давомини айтмасам бўлмас экан.Чунки баъзи мухлислар:ака айтаверинг,ундайларни аямаслик керак.Шундоқ ҳам улар эшак каби тепса тебранмас бўлиб кетишган,дейишгач,айтишим керак,деб қўйдим ўзимча.
Лекин яна бир бор узримни айтиб қўймоқчиман.Айрим чизгиларимда мутлақо мен назарда тутмаган биродарлар "бу мен эмасми",дея хавотирланишмасин. Умуман олганда чизаётганларимда исми шарифи бўлмагач уни бир бадиий машқ даражасида қабул қилишларини истардим.
Бироқ айрим ҳолларда мухлис ўқувчиларку майли,доим қаҳрамонлар орасидан ўзларига ўхшашларини излашади. Аммо,айримлар:"мен фалондақа машҳур китоблари чоп этилган ёзувчиман","фалон-писмадон ёзғувчилар уюшмасининг аъзосиман",дейишади-ю,лекин яна мени ёзибди,деб бурунларини тортиб юришади минғиллаб.