Кутган-кутмаган воқеа-ҳодисотларга бой.Хабарлар оқими тинмайди.Одамлар яхшиямки хабарлар билан алмашиниб туришади. Шу билан назаримда олам янгиланиб туради.Бўлмаса ҳеч нарсанинг қизиғи қолмасди.
Ўзбекистонда оч-наҳор одамлар.Афғонистонда ҳамишагидек таҳлика.Ҳиндистонда яна бир бошқа ҳаёт.Хитойда одамзотнинг миллиарддан ортиб кетган вакилининг кўз кўриб,қулоқ эшитмаган ҳунарлари ва ҳакозо.
Ҳамма-ҳамма ўзи таниган,билган кишиси билан олишиб-тортишиб ётади.Ҳамма ўзига ўзи рақиб топиб олган ва ўша ёв қилиб олгани билан олишиб,тортишиб ётади.Тавба.Ҳа,тавба қилмай илож йўқ.Лекин,тавба қилиш оз.Аммо бор.
Чунки тавбасиз,тортишувсиз дунё ўз мувозанатини йўқотиб қўядигандай гўё.Ҳамма жаннатни орзу қилади-ю аммо дўзахий ҳаракатлардан тинмайди. Тинмай дўзахга интилади.Назаримда одамлар ўзларининг гуноҳлари кўпдан ҳам мўллигини билишса керакки, кўпроқ гуноҳ қилиб олай сирасига гуноҳкорман,дея интилишади гўё.
Узркуя, менга шундай туюладида.
Чунки бугун айниқса Ўзбекистонда ва Ўзбекистондан ташқарида юрганлар ўртасида тинмай жангу жадал бораётгандай туюлади менга.
Ичкаридагилар бор нарсани тенг бўлолмай ҳалак.Четдагилар мабодо ичкаридан бир нима панжа орасига кириб қолса уни ким билан бўлишиш илинжида бир-бирови билан кураш,тўғрироғи жангни олдиндан бошлаб юборган.
Аслида бу дунё ўткинчи дунё унисига ҳам,бунисига ҳам вафо қилмаслиги хусусида бир нафас ўйлаб кўришга фурсат йўқ гўё.
Бу дунёда кимга нима етишмаяпти?Нега бир-бировингизни кўнглингизни оғритишдан ҳузур қиляпсиз?Сўрайдиган киши йўқ.Сўраб кўрсангиз,"ҳа-я,ўзи менга нима керак",дея ҳайрон бўласиз.
Бу дунёда сиз камсиз.Чунки сиз ўтиб кетгансиз.Бу дунёда йўқсиз.Сиздан бошқа ҳамма яшаяпти.
Тўғри, тириклар тириклиги учун курашади.Бири бошқасининг тортган ё тортаётган азобидан қандайдир ўзига ҳузур олади шекилли.
Кимнингдир бошига қандайдир кўргулик тушса шодланади.Эртага шу кўргулик унингда бошига тушишини ўйламайди.Бугун шу кўргулигингиздан байрам ясайди.
Ҳамма жойда бир нима етишмайди ё кимдир етишмайди.Ўша етишмаган сизсиз.
Эҳ,мен ўша жойда бўлганимда эди бошқача бўлар эди,дейсиз.
Аслида, сиз ўша жойда йўқлигингиз учун ҳам олам олам бўлиб ўзининг жозибасини йўқотмай туришини биласизми?
Хафа бўлманг,сиз йўқсиз бу жойда, шу учун ҳам бу ё у томонда осойишталик.