Ризобек Пятница, 2024-11-15, 02.36.08
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 34
    Гостей: 34
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2007 » Август » 23 » Келинг,бир кулишайлик
    19.26.58
    Келинг,бир кулишайлик
    Замонбекнинг ҳангомаси

    (ҳажвия)

    Бир Замонбек деган танишим бор.У билан гаплашсам мазза қиламан.Чунки ундан ҳар гал бир янги ҳангома эшитаманда.Бу гал ҳам унинг айтганларини эшитиб:қўйсангчи бу лофларингни,десам,"ие,нега ишонмайсан,ана қара баъзибирлар менга бағишлаб электрон сайт очиволиб бу ҳақда ёзиб ётишибди",дейди.

    Ҳа,майли ишонасизми ё йўқми ихтиёрингизкуя, лекин унинг
    ҳангомасини сиз ҳам ўқингга,кўп бўлмасаям озгина кулиб оласиз.

    Эй,мени танимаганларга бир танитиб қўйинг.Отим Замонбек.Туғилган жойим ҳов узоқдаги тоғлар борку ўша ёқда туғилганман.Болалигимда ҳам жа ўйинқароқ,шўх бола бўлганман.Отам доим:"бола бўлса шўх бўлсин,шўх бўлмаса йўқ бўлсин",деб қўярдилар.Дадамнинг эркатой кенжатойи эдим.Ҳозиргача эркаман.

    Саккизинчи синфдан тўққизинчи синфга ўтиб биринчи сентябрда мактабга борган кунимиз ҳеч ёдимдан чиқмайди.Ўшанда мактабимизга ўрис тилидан дарс бергани шаҳардан ҳурилиқогина хоним ишга келибди.Дарров танишдик.Дарсдан кейин кинога таклиф қилдим.

    Кино томоша қилиб ўтириб,қўлларидан ушласам момиққина.Қулоқ чаккамга тортиб юборармикан,десам йўқ аксинча ёқиб кетди шекилли индамади.Бундан руҳланиб кетиб юзидан ўпиб олдим.Индамади.Энди у ёғини айтмай қўя қолай.

    Хуллас, гапнинг қисқасини айтсам ўқитувчи хонимга ўйланиб олдим.Нариги мактаб таътилига етгач бир-биридан ширин эгизаклар туғиб берди ўқитувчимиз,ие, кечирасиз хотиним.

    Ҳа,энди умуман олганда ҳам ўқитувчим,ҳам хотинимда.Лекин бир йиллик шартномаси тугагач шаҳарга қайтиши керак экан.Мен эса шаҳарга бормайман,дедим.Икки болани олиб онасиникига кетди.

    Нима кўп хотин кўп,сендақанинг уруғи қуриб кетибдими,дедиму ўнинчи синфга ўтгач бошқа бир шаҳардан келган биология фани муаллима опага ўйланиб олдим.Мактабни битиргунча у ҳам битта-ю аммо қўчқордай ўғил туғиб берди.

    Қўлга ўрта маълумот тўғрисидаги ҳужжат теккач, ҳай-ё хуйт,деб муаллима-опа,ие узр хотиним билан орани очиқ қилиб Тошкентга келдим.
    Олийгоҳлардан бирига ҳужжат топшираётган заҳотиёқ қабул комиссиясида ишлайдиган хоним билан танишиб ,дарров ўйланиб олдим.Баъзилар "жа бу хотинбозда",дейишади.Ҳа,нима қилай ўзлари кўз қисиб,қош қоқиб туришса.
    Хуллас олийгоҳни тамомлагунча ўнта қизга ўйландим.Ўнталасининг ҳар қайсиси ҳар турли мамлакатдан,ҳар турли миллат.

    Хонимлар бўлгандан кейин албатта шампан,коняк,дегандай.

    Ҳамма бир кунда яримта ичса мен литрлаб, челаклаб ичаман.Бир кунда бир қўйни еб,икки баъзан уч челак коняк ичаман.

    Қайси бир бошқа шаҳар ё бошқа юртга борсам дарров икки-учта хотинга бирваракайига ўйланиб оламан.

    Яқинда Аврўпо давлатларидан бирига келибоқ (бу ернинг қонунлари бўйича нечта ҳоҳласанг ўшанча хотин олиш мумкин экан) икки қаватли уй беришганди ўн иккита хотин оливолдим.

    Бошқа қўшни мамлакатларга бориб тураман.У ёқларда ҳам йўлимга нигорон хотинларим бор.

    Эллик ёшга кирсангиз ҳам белингиз бақувват менинг ҳам болам сиздақа қўчқордай ўғил бўлсин оғзига тупуриб беринг,дейишиб туриб олишади.Йўқ,дейёлмайман оғзиларига тупуриб тураман.

    Баъзи эркаклар менга ҳавас қилиб,шунча хотинларингиз ҳаммаси сизнинг айтганларингизни қулоқ қоқмай бажаришади шунга менинг ҳам хотиним уларга ўхшаган бўлсин,деб хотинларининг оғзиларига тупуриб қўйишимни сўрашадиган бўлишди.Нима ҳам дердим.Савоб иш учун узоқ-яқиндаги ҳамма ялинганларнинг хотинларининг оғзиларига тупуриб чиқдим.Баъзилари ҳалиям оғзиларидан тупугимнинг мазаси кетмаган кўринади,тез-тез йўқлаб туришади.

    Ҳа,шунча хотинни қандай боқасиз,болалар ҳам беҳисобдир,дейсизда.

    Эй,бунинг муаммосини аллақачон ҳал қилиб қўйганман.Кўпчилик миллиардерлар пулларини қайга қўйишни билмай чет элда банкда очилган шахсий ҳисоб рақамимга ўтказиб қўйишган.Уни ҳар
    куни қараб назорат қилишга вақтим йўқкуя,лекин охиргисида бир миллиарддан кўпроқ ўз улушим бор эди.Кимни пули кўпайса менга мана,деб олиб келиб бераверади.Сасиб кетмасин,дейишса керакда.Мен эса уларни сасиб ётишига йўл қўймайман.Биттасини олиб ҳовуз бўйига бошлиқ қоравул,бошқасининг пулини олиб яна алламбало ташкилотга бош қилиб қўяман.Мен қиламан десам бўлди,пул ўзи хазон бўлиб келаверади.

    Пулинг кўп бўлгандан кейин ҳамма нарсани қиларкансан одам.Қатор турли русумдаги энг охирги нусхадаги автоларим бор.Бир нечта сув остида,сув устида юрадиган кемаларим,осмонга учадиган иккита ракета,саккизта самолет,ўн иккита вертолетим бор.Ҳоҳлаган жойдаги хотинимнинг олдига кўз очиб юмгунчада етиб бораман.Нонуштани Московда,тушликни Буэнос Айресда,кечки таомни Вашингтонда президент билан қиламан.

    Униси бунисини оғзига тупуриб,униям, ўзимниям кўнглимни хушлаб юраман.
    Ҳа,эркак бўлсанг шунақа бўлмасанг бўлмайдида.А,лаббай?
    Ҳа,яшанг,дейсизда.Ана шунақа гаплар оғайни.
    Ҳай-ҳай,демасам Замонбекнинг ҳангомасининг охири кўринмайдиган..Хайриятки хотинларидан бири келиб,иккинчи қаватдаги хотини кутаётганини айтиб қолишди.

    Замонбек бошқа гал ҳангомани яна давом эттирармиз,дея иккинчи қаватга чиқиб кетди.

    Замонбекнинг айтганларини оққа кўчирувчи Ризо Обид.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz