Машрабни заҳарлашганмиди?
Файзулло, “Туронзамин” мухбири
Таникли шоир Юсуф Жума оиласига Бухоро вилоятидаги Отбозор турмаси вакилларидан бири׃
-Углингиз Машрабга турмада захарли укол килинди, у маълум вактдан кейин таъсир килиши мумкин,-деб айтган экан.
-Шундан кейин биз уни текширтириш ва даволатиш учун Тошкентга олиб
келдик,-деб ҳикоя қилди шоирнинг ўғли Алишер.-Тошкентда бизнинг
ортимиздан тинимсиз кузатишди. Биз кайси касалхонага кирсак у ердан
бизга хеч кандай касали йук деб чикариб юборишди. Холбуки, Машрабнинг
боши ғуррадан тўлган, танасининг кўкрак қисми ва буйракнинг устлари
кўкариб ётибди. Унинг юз-кўзидаги шишлардан ҳам унинг касаллиги билиниб
турибди. Кечалари боши ва ичаклари оғриб ётолмай чикади.
Бу ҳакда Коракўл туман касалхонасининг хулосаси ҳам бор. Коракўллик
врачаларга Машрабни Бухорода калтаклаб кетишибди деб айтишгандан кейин
доктор кўригидан ўтказишган.
Қоракўл туман Суд тиббий экспертизаси бошлиғига талабнома билан мурожаат қилинганда у׃
-Мен СНБ, ИИБ ва Прокуратура кўрсатмаси бўлмаса экспертизадан ўтказа олмайман,-деб ёзиб берган.
МХХ, ИИБ ва Прокуратура эса хеч кандай курсатма бермайди.
Тошкентга келишганда хам Тошкент Суд тиббий экспертизасида СНБ, ИИБ ва Прокуратура кўрсатмаси лозим деган жавоб берган.
-Касалхоналарга киришимиз билан изимиздан кузатиб келганлар докторни
чакириб олишади ва бир нима дейишади шу билан доктор кўрикни ўтказган
бўлиб соғлом деб ёзиб беради,-дейди Машрабнинг онаси Гулнора Олтиева.
Узбекистонда ана шунака мустақиллик!
Шоирнинг оиласига берилган ёзма хатни катталаштириб укисангиз узингиз ҳам бунга ишонч ҳосил киласиз.