Ризобек Пятница, 2024-11-15, 02.35.29
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 34
    Гостей: 34
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2007 » Август » 24 » Зулмбошнинг зулмлари
    20.33.41
    Зулмбошнинг зулмлари
    Гулнора...Бухородан олди пора!

    Бедил Турк, “Туронзамин” учун

    Бухоро шаҳридаги Сулаймон Павравий кўчасида “Бухоро-Азия” корхонаси ўзининг замонавий меҳмонхоналаридан бирини қурди.

    Мехмонхона замонавий, ва кўркам қурилиши бўлиб, шаҳар кўркига кўрк қўшаётган, туристларга бошпана сифатида миллионлаб даромад келтираётган бир пайтда илгари унинг ўрнида уйлари бўлган Файзулло Шариповга ўхшаганлар болалари билан кўчаларда дарбадар, келаётган қишдан чиқиш қайғусида яшамоқдалар. “Бухоро-Азия” мехмонхонаси Бухоронинг машҳур Лаби ҳовузи ёнида жойлашган.

    Уйи йиқилган, кўчада уйсиз яшаётган Файзулло Шарипов ва бошқалар уйи йиқилишидан илгари ҳам, кейин ҳам Республиканинг барча қонун идораларига мурожаат қилишган.

    Президент девонига 2007 йил 23 апрел куни ариза кўтариб борганлар. Президент девонида уларнинг нима масалада келганликларини эшитишлари билан аризани олмасдан қайтариб юброришади.

    Файзулло Шарипов аризасини почта орқали “заказной” қилиб юборади. Тўрт ой бўлаяптики ҳеч кандай жавоб йўқ.

    24 апрелда уйлари йиқитилган. Ҳаттоки эски қурилиш материаллари ҳам берилмаган. Файзулло Шариповнинг укаси Шарипов Абдулло йиқилаётган уй остида қолиб ногирон бўлиб қолди. Буни ҳам ҳеч ким сўрамайди.

    Ҳаттоки Бухоро шахар ҳокими ўринбосари Х. Эргашев, С.Махмудов, Н.Раджабовлар Шарипов Файзуллога сен яна югур-югурингни қилаверсанг сени ўлдириб юборамиз ёки киссангдан бирор нарса чиқиб қамалиб кетасан деб дўқ уришган.. Мехмонхона қурилишини кўздан кечиришга келган Вилоят ҳокими Самоиддин Ҳусенов уйингни йиқмасанг бўлмайди бу ерга сиёсат аралашган деб жавоб беради. Хуллас яқиндагина қуриб битказилган янги уйлар йиқиб хонавайрон қилинади. Хонавайрон қилинган уйлар ўрнига янги кўркам меҳмонхона қад кўтариб бўлган бўлсада бош урмаган жойи қолмаган Шарипов Абдулло Қоракўл туманига келиб бизга мурожаат қилди.

    Бўлган воқеани айтиб берди. Биз эса биринчи ўринда мехмонхона эгаси ким эканлигини аниқлашга ҳаракат қилдик. Мехмонхона ўрнини эса Гулнора Каримова танлаган. Мехмонхона Самоиддин Ҳусенов томонидан Гулнора Каримовага қурилиб берилади.

    Халқ орасида бу мехмонхона Шавкат Мирзиёев билан ўртасидаги зиддиятлардан омон чиқиш учун Президент оиласига яқинлашиш мақсадида Самоиддин Ҳусенов томонидан Гулнора Каримовага берилган пора деб айтилмоқда. Бу мехмонхона билан Гулнора Каримованинг кўнглига йўл топган Самоиддин Ҳусенов ўзининг Бухородаги ҳокимлик муддатини анча муддатгача ортга сурди деяверинг.

    Ҳеч қандай ҳужжат берилмасдан, кўрилган зарар қопланмасдан уйсиз кўчада қолдирилганларни эса Ўзбекистонда ҳеч ким сўрамайди. Улар энди дарбадарликда яшашга мажбурлар.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz