Ризобек Среда, 2025-07-30, 12.55.48
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Август » 27 » Чизгилар
    00.55.37
    Чизгилар
    Дўсту нодондан,душману зийрак яхши

    Шу ҳақда сиз ҳам эшитган бўлсангиз керак.Мен ҳам эшитганман.Лекин бу сўзларга кўпда эътибор қилмасдим.Чунки нодонни ким ҳам дўст тутади дердимда.

    Аммо шундай вазиятлар ҳам бўларканки ўзингизга боғлиқ бўлмаган ҳолатда истайсизми ё йўқми нодонлар тўдасига рўбарўй келиб қолишингиз ҳам мумкин.Табиийки бундай кезларда ундайлар билан муроса йўлини танлайсиз.

    Бироқ нодон барибир нодонда ҳар одимда нодонлик қилиб,ўзбекона айтганда "қовун тушириб" қўяверади.Бундайлар ҳақида кўп гап айтиш ҳам бефойда аслида.Лекин ўрни келганда эслаб қўйиш жоиз назаримда.

    Нодон сизга дўстман дейдида душманингиз билан улфатчилик қилади.Энди бу дўстман деганни ким дея аташ керак ўзингиз билиб олаверинг.

    Ана энди дўсту нодон ҳақида сўз айтишдан тиниб нақлнинг иккинчи қисмида айтилган душману зийрак дейилганига диққатимизни тортайлик.У душман бўлса қанақасига яхши?

    Ҳа,яшанг ҳамма гап шундада.Душману зийрак ҳар дамда сизнинг хато қилишингизни пойлаб туради ва бу ҳақда дарҳол сизга турли йўл билан билдиришга тиришади.

    Кўп ҳолларда унинг маломатидан ҳушёр тортасизда ва ўзингизни ўнглаб оласиз.У этаётган маломатлар ноҳақлигини биласиз лекин яхши ҳислатларни ёпиштиришга уринмайдику у.Шу учун ҳам у айтаётган иллатлар чиндан ҳам яхшимаслигини ҳис қилиб у иллатлардан узоқроқ бўлиш тараддудига тушасиз.Натижада унинг маломати ўзига қайтиб, сиз шу маломати туфайли ўзга йўлдан бориб уни доғда қолдирасиз.Демак душману зийракнинг маломати сизга муваффақиятингизга омил ҳам бўлиши мумкин.

    Дунёда дўсту нодонлару душману зийраклар борлигига шукур.Ҳар қалай уларни бир-бирига қиёслаб тўғри йўлни топиб олиш осон бўлади.

    Ризо Обид.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz