Ризобек Пятница, 2024-11-15, 02.22.35
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 30
    Гостей: 30
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2007 » Август » 28 » Чизгилар
    09.11.38
    Чизгилар
    Каримов бўлмаса Ўзбекистон ётолмайдиям,туролмайдиям-ми?

    Ўзбекистонда зулмбош Каримов хизматидаги турли жамоатчилик ташкилотлари-ю,партия ва ҳаракатлар анчагина.Шундайлардан бири "Ижтимоий фикр" маркази.Бу "марказ" ҳар доим Ўзбекистонда турли ижтимоий масалалар бўйича зулмбошга ҳуш ёқадиган сўров натижалари эълон қилиб туради.Улар тарқатаётган натижа кўрсаткичлари қип-қизил ёлғонлигини билган ўзбек матбуоти эса зулмбош фойдасига карнай чала бошлайди.

    Яқинда шу "марказ" томонидан ўтказилган сўровлар ҳам Ўзбекистон Каримовсиз ётолмайдиям,туролмайдиям,зулмбош бўлмаса ҳаммаёқ тўс-тўполони чиқиб,тинчлик-барқарорлик издан чиқиб кетиши мумкин,шу боис зулмбош Каримовгина Ўзбекистон тинчлиги кафолати,дейилган хулосага келибди.Марказ ўтказган сўровларда 98,5 фоиз сўралган шу фикрни айтибди.

    Қарангга 98,5 фоиз.52,60 ё 70 эмас нақд 98,5 фоиз.Шунинг ўзиёқ бу сўровлар сохталигини англатмайдими?

    Билганлар кулиб қўяди,билмаганлар:"бу нима зулмбош деярли худога айланганми",дейиши ҳам мумкин.

    Ҳамма гап шундаки энг аввало бу каби ўтказилганми йўқми қоронғу сўровлар мабодо ўтказилган тақдирда ҳам: "Жонга тегди бу ярамас зулмбош", дейиш тугул "ҳа,энди билмадим",дея сал чайналиб кўрингчи, сўров ўтказаётганлар ўзлариёқ сизни қиймалаб ташлайдилар.нега десангиз сўров ўтказаётганлар ҳукуматнинг хуфя хизматкорларида.

    Бор одамлардан сўраб менга 98 фоиз "Каримовсиз ётолмаймиз ҳам,туролмаймиз ҳам, деган натижа олиб кел",дея кўрсатма берган.

    Улар зулмбошнинг кўнглини хушлаш учун: "мана айтганингиздан 0,5 фоиз ошириб келдик,дейиш учун зулмбош айтган сўров натижасини 98 ўрнига 98,5 этиб тортиқ қилишади-да.

    Аслида одамлар орасига кириб сўраснгчи нима дейишади.
    Зулмбошнинг хотин-бола-чақасигача "ҳа,ер ютсин уни",дейиши мумкин.

    Қолган одамларнику қўяверасиз.

    * * *
    "Ма санга,ма санга - ҳа нима қолди Ҳасанга?"

    Ўзбекистонда ҳар йили одамлар орасида? "бўлай,десанг мустақул,аламингдан юзта қил",деган гап тарқалиб қолади.

    Бунинг ўзига яраша сабаблари бор албатта.Чунки Ўзбекистондагилар эмас ҳатто четдаги ўзбекистонликлар ҳам зулмбош Каримовдан чеккан ва чекаётган азоб-уқубатлари мустақиллик нишонланадиган ҳар йил 1 сентябрда яна бир бор ёдларига тушиб шу гапни ҳам эслашадида.

    Зулмбош Каримов ўз таъбири билан айтгандек байрамларни(агар уларни байрам,деб аташ лойиқ бўлса,ёҳуд нима дейтшни ҳам билмайсан) "ўзига хос ва ўзига мос" тарзда ҳавойи ўйин кулгу,шоду хуррамлик билан ўтади.Каримов турли унвону орден-медаллар беришга киришади.

    Каримовнинг суягига етишганлар турли соҳалардан топиб-тутилган тутиқушмижоз турли соҳа вакиллари.

    Ҳа,ундан кейин бошқалар ҳам Каримов келгусида ташлайдиган суякка етишиш учун аккиллашларини кўраверинг.

    Одамлар эса киноя ва масхара аралаш "ҳа,суяги бошида қолсин шу зулмбошни",дея дунёда бор қарғишлар билан олқишлашади.

    Яна одамлар орасида ҳар-хил ашқол-дашқоллар тарқатилганларнинг газетларда узундан-узун рўйхатини кўриб,"ма санга,ма санга - ҳа нима қолди Ҳасанга",деб қўйишади.Ҳасан бу - оддий меҳнаткашлар,тирикчилик ўтказолмай қашшоқдан ўтиб,очарчиликда кун кечираётганлар ҳалқона "Ҳасан" номини олишган.

    Ризо Обид.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz