Статистика
Онлайн всего: 8 Гостей: 8 Пользователей: 0
|
Главная » 2007 » Август » 29 » АДАБИЁТ
|
Самад МУРОД:БУЮК УЧЛИК(1) АЛПОМИШ
Тикилсам қурийди дарёнинг гуми,
Наъра тортсам, қулар қўрғоннинг тими”. (Алпомиш достонидан).
1
Ногоҳ гумбурлади тоғнинг дараси,
Қоялар йўл берар увалиб чил-чил.
Келаётир Алпомишнинг наъраси,
Асирлар қаърини ёриб муттасил.
2
Алпнинг шиддатига ким ҳам тоб берар,
Тумандай чекилмиш замонлар гарди.
Тоғлар кифт беради, йўллар гул терар,
Мулкига оралар қўнғротнинг марди.
3
Сулувлвр саллониб бўйлар туйнукдан,
Овулдан тушарму бенинг йўли деб.
Ўғлонлар чивиқдан Бойчибор минган
Отланар «қайдасан қалмоқ эли!” деб.
4
Бойсуннинг устидан қуюлган лочин
Ойнакўл бўйига етмай тин олмас.
Зўрларни кўп кўрган бу кўҳна очун
Чин алпга йўлиқмай асло тан олмас
5
Интизор сулувнинг тўшидай кўпчиб,
Не тавир майдонлар илҳақ кўз тутар.
Асрдан асрга булутдай кўчиб,
Навқирон кечмишнинг довруғи яшар.
6
Не буюк зотлар бор элда муқаддас.
Қирғизнинг қалбида ёнган чўғ бўлди.
Овуллар оралаб кезади Манас
Ыутлуғ бўлди, букун келиб туғ бўлди
7
Элга номард дард бўлади, ёронлар,
Мард қадрини мард билади. Ёронлар,
Адолатни шарт билади. Ёронлар.
Қирғиз кулса, сарт кулади. Ёронлар.
Шер Манасга йўлдош бўлган Алпомиш
8
Фирдавсий даҳоси йўқдан бор этган.
Рустам дов солади Афросиёбда.
Фарзанди қатлига гирифтор экан,
Ҳасрати сиғмайди ҳеч бир китобга.
9
Карвон борки сарбонлидир, ёронлар.
Шонли йўллар армонлидир. ёронлар.
Сийвуш ҳам туронлидир, ёронлар.
Бу юрт марди майдонлидир, ёронлар.
Рустамга хун талаш бўлган Алпомиш,
10
Тоғлар орасида, жануб ўлкада
Мағрур бир ўлкабор, дерлар Гуржистон.
Туй-у базмларда мудом тамада
Арслон терисини ёпинган полвон.
11
Йигит бордир, кўп қатори сон берар
Зарбаласа, бир хотинга нон берар.
Йигит бордир, сояси дархон берар,
Фикри маслак, номи юртга шон берар.
Автандилга қурдош бўлган Алпомиш.
12
Ўн олтига кирса, юнон қизлари
Ботир Одисейни кўрар тушида.
Кўр бахшининг азал эзгу сузлари
Мағриб юпанчига дўнган нашида.
13
Посейдонга Тойчадай хон қасд берар,
Циклопга Оломон ўчдан дарс берар,
Афродита Ойтовкадай бир дилбар,
На зиндон, на уммон-келар баробар—
Одисега сирдош бўлган Алпомиш.
14
Балки қароқчидир, балки қахрамон,
Жўмардлар сардори, танти Робин Гуд;
Мазлумлар дардини тинглаган ўғлон,
Жобирлар овига чиққан сор бургут.
15
Амали шохларга ибрат бўлгулик,
Хукумлар, қонунлар унга кулгулик,
Жўн бир йигитча-ю касби овчилик,
Даштини мулк қилиб бермиш мангулик
Ботирларга бош-қош бўлган Алпомиш.
16
«Отим юзда,ўзим юзда: каридим,
қаримасам, менам сенча бор эдим!»
Ёвмитнинг елида давлатли, тугли
Армонли ҳайқирар Султон Гўрўғли.
17
Ғиркўкнинг белида шамолдай учган.
Эрамнинг боғида гули об ичган,
Хаёлдан сулувроқ парилар қучган,
Жами ёмонларнинг кафанин бичган,
18
Дуч келган номарднинг чироғи ўчган.
Қайда ёмонлик бор, мудом урушган.
Ғолиблик бир умир чекига тушган.
Гўрўғлига пирдош бўлган Алпомиш
19
Қайда қолди, Ултон, сенинг таёғинг?
Тож кийибсан, қайда ёрғок тумоғинг?
Қашқари етик-бу, сиқар оёғинг.
Қўйингни ҳайдайбер, Алпомиш келар.
20
Матомли бўйлама, Барчин, эшикдан,
Наҳотки Ойнакўл чиқди эсингдан?
Қулоқ сол муждалар келар бегингнан,
Сулувжон, суюнчи олгин элингдан!
Сандиқли Чўлида Алпомиш келар
21
Мангулик йўлидан Алпомиш келар,
Аскар товга соя солар жуссаси.
Хаёл келар, саҳар кўрган туш келар.
Дўмбирани созлаб қўшса, қиссаси
Рум-у фаранг, занжигаям хуш келар
22
Дарёларга гузар солар Алпомиш.
Ўтар бўлса, бозор солар Алпомиш,
Қишлоғингнан йўли тушса, ногаҳон,
Бир чашкада шаҳар солар Алпомиш
23
Қўлингни торт, зулпагидан ушлама!
Маликанинг юрагини ғашлама.
Жон Кукаман, фалокатни бошлама!
Қалмоқ элга асар солар Алпомиш!
24
…Дарёга чўнг тушган тоғлар йўл беринг!
Чинорга сўнг тушган боғлар йўл беринг!
Лочинга чўқишган зоғлар, йўл беринг!
Минг йиллик сафардан Алпомиш келар
|
Жойлади: Маъмур
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|