Ризобек Пятница, 2024-11-15, 02.17.25
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 16
    Гостей: 16
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2007 » Август » 31 » Мамлакат ичидан
    10.39.57
    Мамлакат ичидан

    Юсуф Жумаев

    1990 йил 20 июнь… 1991 йил 1 сентябрь…

    Келажакда Ўзбекистонда ҳар йили 365 кун, айрим йиллар 366 кун мустақиллик байрамлари ўтказилади.
    Қандоқ дейсизми, сабр қилинг!
    Мен ҳар йили 20 июнь, 1 сентябрь кунлари ваҳимага тушаман. Мустақиллик, мустақиллик, мустақиллик……
    Гўё дунёда фақат Ўзбекистон мустақилдай. Кошкийди мустақил бўлса. 20 июн ЭРКчилар тўнғиллаб бошлашади ҳар йили бир гап: Биз Эрк партияси ўлароқ Мустақиллик декларациясини сессияда қабул қилдик. (Негадир Сессияда иблис Каримовни умрбод Президент қилганликларини айтишмайди Эркчилар).
    Отаназар Ориф ҳар йили 20 июнда: Декларацияни мен ёзганман.
    Эркчилар: Ўзбекистонда 20 июн Миллий байрам бўлиши керак. 20 июнда Ўзбекистон мустақил бўлди.
    1 сентиябрь: Президентимиз туфайли Ўзбекистон мустақил бўлди, йўқса мустақиллик қаёқда эди, деб такрорлашади туну кун, малайлар. Диктатор ҳам уялмай нетмай такрорлайверади: «Ўзбекистонни мустақил деб эълон қилдим». Алқисса ҳар бир гуруҳ бир кунни Мустақиллик байрами—миллий байрам, деб вайсашмоқда.
    Энди кўз олдинггизга келтиринг: 365 гуруҳ ё парламентда, ё тахтда алмашса, демак йил бўйи байрам. Каримов тўғри айтяпди, Ўзбекистон келажаги буюк давлат!
    Бироқ ҳеч бир гуруҳ бор ҳақиқатни тан олишмайди. Ўзбекистон ҳозир мустақилми?!
    Ўзбекистон Каримов билан на мустақиллик бўлади, на Озодлик бўлади.
    Битта мисол Каримовдан газни Путин қанчага олаяпти, Европага қанчадан сотаяпти?!
    Тонгда Москванинг тушда Путиннинг оёғини ялаётган малай диктатор билан Ўзбекистон мустақил бўладими?!
    1990 йил 20 июнда Ўзбекистон мустақил бўлди, 20 июндан Ўзбекистон мустақил бўлди, 20июн Миллий байрам куни дейиш одобданми?!
    Конституцияга 20 йилдан буён тупураётгани Каримов учун Отаназар Ориф ёзган декларация нима?!
    Умуман олганда мухолифат билан Каримовнинг фарқи борми?!
    Каримов неча йилдан буён тахтда бўлса Эрк бошлиғи ҳам, Бирлик бошлиғи ҳам, ҳатто инсон ҳуқуқлари билан шуғулланувчи рахбарлари ҳам «тахт»да.
    Каримов ўзини мудом ҳақман дейди, мухолифат бошлиқлари ҳам. Каримов халқнинг хатига тупурган Мухолифат раҳбарлари ҳам. Каримов ўзини танқид қилганларни душман санайди, мухолифат тўралари ҳам. Каримов ўзини мақтаганларни хушлайди, мухолифат рахбарлари ҳам ўзларини мақтаганларни хушлайди.
    Дейлик М. Солиҳ Эркни Шуҳрат Бобожонга берса бўладику. Танбал Солиҳдан кўра Шуҳрат Бобожон кўпроқ елиб югурар, Оролнинг сувсиз қолган кемасидай бўлган Эрк бир оз жонланарди. Мисол учун айтаяпман.
    Шуҳрат Бобожон Озодликнинг қурултойидан Жаҳонгир Муҳаммадга минбар берса қиёмат содир бўлмайдику?! Нега бир оз танқид қилса, ёки гуруҳимиздан бўлмаса душман санаймиз, Каримовдан фарқимиз нимада?!
    Мен номига йигирмадан ортиқ шеър битган кўп йиллик сафдошим бир мақолада номини ҳам айтмай бир оз танқид қилганим учун шеърларимни уйимда турмасин деб бир риёкорга бериб юборганини, саломимга алик олмай душманимга айланганини қандай тушуниш мумкин.
    Мен дейлик Муҳаммад Солиҳни танқид қилсам, Солиҳга душман дегани эмас. Лозим бўлганда мамлакат ичидан туриб уни очиқдан очиқ ҳимоя этамиз.
    Яқинда пикет қилаётган кунларимизда Қоракўл туман ИИБ бошлиғи: Солиҳ бўлса Каримовдан баттар қилади деганда рафиқам: Нима Муҳаммад Солиҳни Президент қилиб кўрганмисиз, Солиҳ ҳеч қачон Каримов халқни Андижонда отгандай отмасди, деб тортишган..
    ИИБ бошлиғи ёнида СНБ тўралари ҳам бўлган. Бундай тортишувлар кўп бўлади.
    Норвегияда эмас Ўзбекистонда.
    Ажал қаршингда турганда айтиш осон эмас, лекин айтаяпмиз!
    20 июнь Миллий Байрам! Негадир Миллий байрамларнинг эгалари кўп. Лекин Миллий мотамларнинг эгалари йўқ. Ахир Ўзбекистонда 16 йилдан буён Миллий мотам..
    Нега бирортасини М.Солиҳ бўйнига олмайди, Каримов ҳеч бирини бўйнига олмагандай.
    Куни кеча Навоий-Зарафшон турмасида очлик эълон қилиб, ўз ҳуқуқларини талаб қилган сиёсий маҳбусларга қарши Каримов қуролли қўшин ташлади. Ҳалок бўлганлар бор. Сиз эса Миллий байрам менинг номимда бўлсин деб талашасиз. Абдуманноб Пўлат Каримовга қовоқ осиб эмас, табассум билан қаранг деб дунёга сабоқ беради.
    Ҳой Абдуманноб Пўлат!
    Андижонда майдонга чиққан халқ орасида 5-10 та қуролли одамлар бор экан, бироқ турмадаги маҳбуслар қўлида кишан бор эди. тағин оч эдилар.
    Нега зўравонлик содир бўлди?!
    Каримовга дунё қандоқ боқсин!
    Фоҳишалар табассумидай, сизнинг табассумдай мулойим, ноз билан боқсинми?!
    Ўзбекистон ҳар куни Миллий мотамдир. Чилладан чиқинг, индан чиқинг танбал жаноблар!
    Жигарларинггиз ўлдирилмоқда.
    2007 йил 30 август.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz