Демократик
Ўзбекистон Конгресси асосчиси ва раҳбари,таниқли сиёсатчи ва
адиб,ҳурматли устозимиз Жаҳонгир Муҳаммадни 1 сентябр таваллуд кунлари
билан чин дилдан табриклаймиз.
У кишига узоқ умр,мустаҳкам
соғлиқ,оилавий хотиржамлик тилаймиз ҳамда олиб бораётган барча эзгу
ишларига оллоҳ таоло куч-қудрат ато этишини сўраб қоламиз.
Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин муҳтарам устоз!
Бир гуруҳ шогирдларингиз,Жанубий Корея.
* * *
Демократик Ўзбекистон Конгресси раиси Жаҳонгир Маматовнинг давлат ва сиёсат арбоби сифатида ҳамма билади.Шу боис бу ҳақда яна такрор сўз айтгимиз йўқ,аммо у кишининг бошқа мамлакатларда яшаётган шогирдлари ва бизнинг ҳам саҳифамиз муаллиф -мухлислари қутлов мактублари йўллаб,адибнинг таваллуд айёми билан табрикларини етказишимизни сўрашмоқда.
Ана шундай табриклардан бирини Жаҳонгир Муҳаммадга йўллар эканмиз,биз ҳам ўз навбатида у кишига соғлик-омонлик,оиласи ва фарзандлари камоли,бахт-иқболини кўриб юриш кўп йиллар насиб этишини тилаймиз.