Самад МУРОД:Буюк учлик(3)
Бойчибор
1.Гулдираб, гулдираб кишнар Бойчибор,
Яқинлаб қолгандай буюк паҳлавон.
Минг йиллик сарҳаддан сакраган тулпор
Етиб келгай сувлиқ чайнаб бегумон.
Қуриё қур хайто, қунгротнинг оти!
2
Машриқдан бошланган нурли бир тўзон.
Узаниб ётибди мағрибга қадар.
Ҳорғин мудраётган пойгали майдон
Буюк отни туш кўради ҳар саҳар.
Қуриё қур =айто, қунгротнинг оти!
3
Хатар булса, уч кун олдин сезади,
Кечаш бўса, кўлтиғини ёзади,
Туёқлари пўлатниям эзади,
Қамчи боссанг Ғиркукданам ўзади.
Қури-ё қурҳайто, қунгротнинг оти!
4
Йўрғаласа, хаёлингни қочирар,
Шашти не бир тулпорларни шоширар.
Туёғидан мол-у давлат сачирар,
Эрга сулув қучоғини очирар,
Қури-ё қурҳайто, қунгротнинг оти!
5
Ғиркўк отнинг соқасидир, ёронлар,
Бойчиборнинг оғасидир, ёронлар,
«Ол, ол!” куни ким танийди оғани,
Барчинойнинг пойгасидир, ёронлар!
Қури-ё қурҳайто, қўнгротнинг оти!
6
Қалдирғочдай сулув суюб силаган,
Кокилига кўзмунчоқлар улаган,
Оғасининг барорини тилаган,
Жабдуқ-сози банот бўлган Бойчибор
Қуриё қур хайто, қунгротнинг оти!
7
Туёғида ғаним урган мих билан,
Мусофирлик санчган алам, тиғ билан,
Узаб кетган беш юз отнинг изидан
«Ё насиб!» деб йўлга тушган Бойчибор.
Қуриё қур ҳайто, қўнгротнинг оти!
8
Бойчиборнинг туёғидан сочилиб.
Қалмоқ чўлларида чўкмас чанг қолди.
Юракларда сурур бўлиб, нур бўлиб,
Турон узра мангу ўчмас донг қолди.
Қуриё қур ҳайто, қунгротнинг оти!
9 ****************************
Қамишловда ғунонида тутилган.
Тулпорлиги манглайига битилган,
«Ҳув” деганда учар қушдан қутулган
Нигохим йулинга олтой тикилган,
Қури-ё қурҳайто, тўрамнинг оти!
10
Тиклаб қувсанг, қулон таппа ётади,
Не шаҳарлар тўзонинга ботади.
Сакрашига Жайхунданам ўтади…
Юрагимни юрт кайиши тортади,
Қури-ё қур ҳайто, тўрамнинг оти!
11
Шамолинга май ичгандай бўлиб маст.
Сени минган орқасига қарамас.
Қоптолингнан қичаб йўлга ҳайдаса,
Не тулпорлар кўликликка ярамас.
Қури-ё қурҳайто, тўрамнинг оти!
******************
12
Ибтидодан интихога йўл олган,
Кечмишни буғдойдай хуржунга солган,
Замонлар гузардай йўлида қолган,
Бақодан фанога қайтиб ўтолган,
Суворийга қанот бўлган, Бойчибор,
Қури-ё қурҳайто қўнғротнинг оти!
13
Барчинойим кўзёшини ичирган,
Арпа эмас, кишмиш майиз едирган,
«қордай тўшим яйловинг!» деб қичирган,
Сулувларга нажод бўлган Бойчибор.
Куриё кур хайто, қўнгротнинг оти!
14
Қалмок урган кишан қаранг, узулди!
қийғоч кўзи шиддат билан сузилди!
«Хайто!» деди, тозидайин чўзилди,
Ганимлар чангига олтой чумилди,
Куриё кур хайто, қўнгротнинг оти!
15
«Келарми?» деб канизидан сўрайди
«Қани?» дейди зор, интизор қарайди
«Ҳайто!» дейди, рўмолини тўлғайди,
Қаранг, тулпор довушини илғайди,
Қури-ё қурҳайто, тўрамнинг оти!
16
Сулувнинг товуши чўллардан ўтди,
Кийиклар чорлаган йўллардан ўтди,
Қалмоқлар жойлаган беллардан ўтди,
Пойгага қўшилган еллардан ўтди,
Қур-ё қурҳайто, тўрамнинг оти!
17
Қайчи, қайчи қулоғини чимирди,
Сувлиқ тишлаб, сағоғини туширди,
Кўк Дўнаннинг чироғини ўчирди,
Кўкалдошнинг пинагини учирди,
Қури-ё қурҳайто, турамнинг оти!
18
Чилбир чўлда юлдуздайин учади,
қаранг, майдон ўт кетгандай тутади,
Эзилдида Кўк Дўнаннаннинг жигари
Бойчиборга қандай тулпор етади…
Қури-ё қурҳайто, тўрамнинг оти!
19
қалмоқ даштда чумолидай тизилиб,
Чангга ботиб, жигар-боври эзилиб,
Қамчилашиб, бир бириман сўкишиб,
Қолди алплар умидлари узилиб.
Қури-ё қурҳайто, тўрамнинг оти!
20
Ана, қаранг, кўринади бир тулпор!
На Бўз дейсиз, на Саманди, на Чибор!
Ҳай аттанга, танимади Барчиной!
Чанга ботиб келаётир жонивор.
Қури-ё қурҳайто, тўрамнинг оти!
21
Барчиннинг бўйини ҳидлади, тулпор,
Уч марта гулдираб кишнади тулпор,
Маррага етганин илғади тулпор,
«Келдим» деб бошини тўлғади тулпор,
қури-ё қурҳайто, қўнғротнинг оти!
22
Ўтовин айланиб, зиёрат қилди,
Бўсағада ўқ егандай йиқилди,
Бурнидан тирқираб, қони тўкилди.
Таниди, сулувнинг боври сўтилди,
Жонимо, сенмидинг, қўнғротнинг оти?!
23
Учиб келди бул қошига бедовнинг,
Чўмилтирди кўз ёшига бедовни,
Гулмихларни тишлаб тортар, Бачиной,
Қоялар ушалар бордошига бедовнинг!
Мен учун қон ютдинг, қўнғротнинг оти!
24
Туғилмай кетайин, қийнадим сени,
Уюрда уйнатиб қўймадим, сени
Не кунларни бошинга солдим,
Қадрингни билмадим, суймадим сени!
Садағанг бўлайин, қўнғротнинг оти!
25
Оч кўзингни, тулпор, сенга ўлим йўқ!
Бўз йўллар бор, ҳали сенга тиним йўқ!
Бу оламда менингдайин золим йўқ!
Сен бўлмасанг, Алпомиш йўқ, элим йўқ!
Туракел жоним-о, тўрамнинг оти!
Қури-ё қурҳайто, қўнғротнинг оти!
**************
…Дарёга чўнг тушган тоғлар йўл беринг!
Чинорга сўнг тушган боғлар йўл беринг!
Лочинга чўқишган зоғлар, йўл беринг!
Минг йиллик сафардан Алпомиш келар
*************
ИЗОХЛАР
1. Бойсун. қўнғиротлар юрти. 2. Масих: Исо - жон ато этувчи. 3.
Медичи - Екатерина Медичи: Франсия қироличаси, гўзал қотила. 4. Клео -
гўзал Клеопатро, Миср маликаси. 5. Елена - Гомернинг «Одисея” достони
қахрамони, гўзал малика. 6. Ойнакўл - балхаш ккли. 7. Лавхул махфуз -
илоҳий қисматлар ёзиғи. 8. ғиркўк – Гўрўғлининг тулпори. 9. Ибтидо -
илк яралиш. 10. Интихо - охират. 11. Бақо - абаддият. 12. Манас -
қирғиз эпоси қахрамони. 13. Рустам - Фирдавсийнинг «Шохнома» асаридаги
буюк пахлавон. 14. Сиёвуш - туронлик пахлавон, рустамнинг ўғли. 15.
Автандил -Ш. Руставелининг”Аарслон терисини ёпинган полвон” номли
достони қаҳрамони.16. Кўр бахши - Гомер. 17. Посейдон - юнон миф. 17.
Циклоп - одисейни асир олган даҳшатли махлуқ. 18. афрлодита - юнон миф.
19. робин гуд - Инглиз эпоси қахрамони.
«Буюк учлик» номли ушбу асар 68 банд 300 мисрадан иборат.
|