Бугун Ўзбекистондаги танишларга қўнғироқ қилиб ҳол-аҳвол сўрадим. Улардан бири:"елкамиздан тоғ ағдарилгандай бўлди.Деярли икки ойга яқин бутун Ўзбекистон халқи байрам шарофати билан уй қамоғида ўтирдида",дейди.Яна нима гаплар сўрайман ундан.
Ҳов бирда Каримов август ойида юқори минбардан туриб:ким ноннинг нархини ошираман,деса халқнинг душмани ва мана кўрасизлар янаги йил августдан ўзбек халқининг ҳаёти фаровон бўлиб кетади,дея айтгандан сўнг ноннинг нархи камида йигирма марта кўтарилди.Шу жиҳатдан ҳам нонгада зор оддий одамлар учун август ва сентябр бошқа ойлардагига қарагандаям азоблироқ.
Хайриятки, Ўзбекистонда Каримов рақсга тушиб битини тўкадиган байрам ўтиб кетди.Энди одамлар ҳеч бўлмаса қўшнисиникига бемалол чиқа олади. Қўшни аёллар бир-бирларига нон етишмовчилигидан шивирлашиб бўлсада ҳасрат қила оладилар.
Мустақиллик байрами арафасида икки киши бир жойда туриши ҳам хавфлида.Худо кўрсатмасин "гуруҳ бўлиб давлатни тўнтараман,деяпти булар",дея авахтага жўнатиб юборишлари ҳеч гап эмас-да.