Ўзбекистондан норасмий манбанинг хабар беришича Каримовнинг ноқонуний Президентлик лавозимида қолиш муддати узайтирилиши борасида одамлар орасида тарғибот-ташвиқот ишлари бошлаб юборилган.
Норасмий манбанинг таъкидлашича Каримовнинг ўзи яна Назарбоев ва Туркманбоши каби умрбодлик Президентлик эмас балки сал бошқачароқ шармандали йўлни танлаганга ўхшайди.
Оқсаройдан Каримов оғзидан чиқиб бутун Ўзбеистонга тарқалган гап-сўзларга қараганда у ўз муддатини яна икки йилга узайтиришни сўраган.
Фақат бу муддат 2008 йилдан бошланади.
Демак 2010 йилгача Президентлик лавозимида қолишни мўлжаллаётган Каримов 2010 йилга бориб, яна бир бошқа найранг ўйлаб топишига ҳеч шубҳа йўқ.
Бундан ташқари бу вақт оралиғида у истеъмол қилаётган қимматбаҳо дорининг Каримов соғлигига ижобий таъсир этиш ёки йўқлигига ҳам боғлиқ.
Турли гуруҳларнинг бефойда унда-бунда ўзларича бақириқ ҳамда чинқириқлари эса Каримов бошлаган сиёсий бўрон олдида елпиғичдан эсаётган шабада ҳам эмас,дейди норасмий манба.
Демак,шундоқ ҳам Каримов нафас олиб турар экан Президентликни ҳеч кимга бермайди,дейилган тахминлар ўз тасдиғини топади чамаси.