Ризобек Пятница, 2024-11-15, 02.42.52
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 27
    Гостей: 27
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2007 » Сентябрь » 4 » Чизгилар
    01.12.15
    Чизгилар
    Мен нечун тарк этдим Ўзбекистонни?

    1.Ўшанда...
    Умуман Ватанни тарк этиш тўғрисида сўз айтишдан аввал ўз ҳаётимнинг болалик давридан ҳикоя қилиш керакка ўхшайди.
    Чунки Ватанни тарк этишга охирги воқеа-ҳодисалар сабабчи бўлсада аслида бир умр кўрган ноҳақликлар тўпланиб, охир оқибатда:қачонгача бу йўсин ноҳақликларга чидаш мумкин,деган ўй кеча бошлайди,назаримда.

    Менингча аслида Ватанни тарк этишга қарор қилган ҳар бир кишида ҳам шундай бўлса керак.Яна билмадим.Эҳтимол бошқа кишиларда бошқачадир.

    Ҳа,воқеалар ривожининг бошланиши ўша болаликка бориб тақалади.

    ...Ўшанда энди эсини таниётган болакай эдим.Маҳалламизда жисмонан бақувватроқ бола ўтган-кетган ўзига нисбатан кучсизроқларни қон қақшатмай кўчадан ўтказмасди.Албатта у ҳар гал ноҳақ эди.Мен эса ундан анча кичик ёшдаман.Лекин у менга тегинмасди.Сабаби менинг ўзимдан катта акаларимдан ҳайиқарди.У менга бир нима деса акаларим ҳимояга отланиб,уни хафа қилишлари мумкин эди.Ҳарқалай ўшанда билмадиму ҳозир шундай бўлса керак,деб ўйлайман.

    Хуллас ундан калтак еяётган болалардан бирига жуда раҳмим келди ва зўравонга қарши норозилигимни билдирдим.Албатта мен унга шерик бўлиб кучсизга қарши ҳужум қилганимда зўравон дўст бўлишини билардим.Лекин мен ожиз томон ёнига ўтдим ва икковлон зўравоннинг устидан "ғалаба қозондик".

    Энди зўравон мендан чўчиб қайсидир болани хафа қилмоқчи бўлганини кўриб қолсам у томон юра бошладимми,қочадиган бўлди.
    Бундоқ ўйласам ўшандаёқ мен ноҳақликка қарши мухолиф эканман...

    2.ЎЧ

    Ўшанда номардлар очиқчасига эмас хуфёна ўч олиши мумкинлиги хусусида ҳеч хаёлимга келтирмаганман.

    Маҳалламиздаги зўравон боланинг мен туфайли попуги пасайиб қолганидан аламзада экан.Буни мен мактабнинг биринчи синфига қатнай бошлагач содир бўлган воқеа туфайли билиб олдим.

    Аввалига зўравон мен билан яқин дўст бўлишга ҳаракат қилди.Мен ўшанда ноҳақ эканман,сен билан дўст бўламан энди ҳеч қачон бошқаларни хафа қилмасликка сўз бераман,деди.Мен унинг сўзларини болаларча ишонч билан қабул қилиб қўл ташлашдик ,жўра бўлдик.Кунлар болаликка тўла завқ-шавқ билан ўтарди.Аммо бироз кўнгилсиз ҳодиса рўй берди.

    Мактаб ҳовлисидаги майдонда қиш фасли бўлгани учун сирғанчиқ ўйнаётган эдик, зўравон дўстимнинг оёғи бехос қайрилиб йиқилди.Югуриб бориб уни турғазишга ёрдам бердим.У эса бошини қўллари билан чангаллаганча менга бир ўқрайдида , мактаб ичкарисига югуриб кириб кетди.
    Мен ҳам бўлиб ўтган нохушликдан ноқулай ҳолга тушиб,гўё гуноҳкордай аста одимлаб, унинг ортидан ичкарига йўл олдим.У қаёққа кетдийкин, дея атрофни қараб бораётгандим мактабимиз директори мен томон шахд билан келаётганини кўриб тўхтаб қолдим.Бир неча сонияда ёнимга келган директоримиз қўлимдан шундайин куч билан қаттиқ ушлаб," юрчи бу ёққа безори",дея етаклай кетди.Оғриқ аламидан директорга:" мен сизга нима қилдим",дея тикка боқдим.
    "Ўв,сен шунақа зўрмисан,менга чекчаясанми",дея билагимдан янада маҳкам қисиб хонасига олиб кирди.У ерда ҳозиргина яхмалакда йиқилган дўстим турарди.

    -Шуми,-сўради директор жўрамдан,у боши билан "ҳа" ишорасини қилгач, директор менинг қулоқ чаккамга шунақанги куч билан тарсаки тортдики, кўзларимдан ўт чатнаб кетди.

    Кейинчалик маълум бўлдики,"жўрам" директорга кириб,уни гўё мен йиқитиб бошини ёрганимдан шикоят қилган экан...

    Бу кўнгилсизликдан сўнг мендан ҳижолат бўлганиданми ё ноҳақлигиданми билмадим жўрам ҳозиргача уялиб юради.

    Лекин менда ўшандаёқ ёлғон ва туҳматга қарши мухолифлик пайдо бўлганди.


    Ризо Обид.
    (Давоми бор).

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz