Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида яшовчи фуқаро Раҳимов Фарҳод Курязович мурожаат қилиб, ҳозирда Қозоғистон Республикаси Атирау шаҳар Абай микро районидаги ADANA PALAZ ресторанида мажбурий равишда ишлатилаётгани, тутқунликда тутиб турилганини баён этган. Фарҳоднинг таъкидлашича, у билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл шаҳрида яшовчи, 1983 йилда туғилган Исмоилов Хурсанд ва 1989 йилда туғилган Худойберганов Камолиддинлар ҳам маҳаллий зўровон Армен Карен исмли шахс томонидан зўрлик билан ушлаб турилибди.
Мактубдан маълум бўлишича, уч ойдан бери қулликда тутиб турилган ўсмирлар тақдири хавф остида бўлиб, улар кунда-кунора калтакланади. Руҳий, жисмоний қийноқларга солинади. Паспорт ва бошқа ҳужжатлари тортиб олинган, ташқарига чиқарилмайди. Маҳаллий полиция ёки бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишнинг имконияти бўлмаётир.
Бу сингари хабарлар «Эзгулик» жамиятига илк келиши эмас. Бу хакда республиканинг куплаб муьассадди ташкилотларига расмий мурожаатлар берилган. Хукумат рахбари олдига куп мароталаб таклиф ва талаб куйилган. Лекин бугунга кадар узбекистонлик фукароларнинг хак-хукукларини химоя килиш буйича хукумат томонидан алохида дастурлар ишлаб чикилмади, лозим булган харакатлар килинмади. Узбекистонлик фукароларнинг бугунги кунда иш кидириб узга юртларга гурра-гурра чикиб кетаётгани хеч кимга сир булмаганидек, Узбекистон хукумати рахбарининг хам бу вокеликдан хабари йук деб булмайди.
Зеро шундай экан «Эзгулик» жамияти бу ўринда , Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Ички ишлар вазирлиги хамда Қозоғистон Республикаси прокуратураси, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Қозоғистоннинг мамлакатимиздаги элчилигига расман муроожаат этиб, ўсмирлар тақдири билан қизиқишини сўрайди. Шунингдекг тирикчилик илинжида қулликка маҳкум бўлган юртдошларимизни Ватанимизга қайтариш чораларини кўришга чақиради.
Мактубга илова қилинган телефон рақамлари: Arman Abil, Atyrau, Kazakhstan +007 (777) 250 91 37 ёки "Arman Abil" <asumokas@mail.ru>