Ризобек Пятница, 2025-06-20, 14.57.50
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Сентябрь » 6 » "Эзгулик" хабарлари
    23.04.31
    "Эзгулик" хабарлари
    Васила Иноятова

    Судья интернетдан қўрқадими ёки қонундан?

    Шу йилнинг 5 сентябрида жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди судьяси Зафар Маликов раислигида маҳкама порахўрлик ва мансаб суиистеъмоллигида айбланаётган собиқ судья Абдуворис Исмоиловнинг ишини кўришда давом этди. Суд мажлиси бошланиши олдидан суд биносини қўриқловчи миршаблар даъвогар Шоира Содиқбекованинг тарафдорлари ҳамда суд мажлисига кузатувчи бўлиб келган журналистларнинг ашёларини тортиб олиб, бу ҳаракатларини суд раиси Салоҳидин Сахадиновнинг ички тартиб-қоидалар ҳақидаги йўриқномаси билан изоҳлади.

    Суд мажлиси очилиши олдидан раислик этувчи Зафар Маликов эса кузатувчи ва ҳуқуқ ҳимоячилари, хусусан, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Тошкент вилояти кенгаши раиси Абдурахмон Ташановни суд залидан ҳайдаб чиқарди ва судни деярли ёпиқ тарзда олиб борди. Судья мажлис олдидан ғазаб отига миниб, “Биттанг интернетга ёзасан, биттанг радиога гапирасан” дея ўшқирди. Шоира Содикбекова суд раисининг бу конунсизлиги туфайли унинг бундан буён суд ишларини олиб бормаслиги талаб килиб судга норозилик билдирди. Лекин унинг бу конуний норозилиги суд томонидан рад этилиб Даъвогар Шоира Содиқбековага бир неча огоҳлантириш бериб, унинг қонуний вакили Мадина Гафаровани ҳам суд мажлисига қўймади. Суд мажлиси давомида судланувчи А. Исмоиловга ”...балки оқланиб чиқиб кетарсан” дея илтифот кўрсатди. Суд мажлисида кўрсатма ва гувоҳлар сўралиб, жараён давом этмоқда.

    Бироқ суд мажлиси давомидаги судьянинг хатти-ҳаракатлари, хусусан, суд мажлисини жамоатчилик назаридан яширинча олиб боришга уриниши унинг одиллиги, адолатлилигига шубҳа уйғотади. Одил судлов принциплари ҳисобланган ошкоралик, объективлик услубининг маҳкамада қўлланилмаслиги суднинг бирёқлама бораётганлигини кўрсатади.

    6 сентябрь кунидаги суднинг навбатдаги махкамасида давлат айбловчиси судланувчига нисбатан 14 йил камок жазоси куллашни суддан талаб килди.

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Президент ҳузуридаги Судьяларни танлаш, саралаш ва лавозимларига тавсия этиш олий малака комиссияси эътиборини мазкур масалага қаратиб, порахўрлик ва мансаб суиистеъмоллиги билан боғлиқ ижтимоий хавфли жиноят тафтишида одилликка чақиради.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz