7 сентябр куни Марғилонга Каримов келармиш. ОАВнинг хабарларига қараганда шаҳарнинг 2000 йиллик юбилейи муносабати билан зулмбош Каримов келади,дея ҳамма катта-кичик дўконлару,бозорлар,корхона ҳамда ташкилотларнинг эшигу дарвозаларига қулф урилган.Транспортлар қатнови тўхтатилган.
Одамларнинг катта асосий кўчалардан юриши чекланган. Ажабо,дейсизда.Илгарилари бирор бир шаҳарга катта ўғри оралаши сезилиб қолса шу каби эҳтиёткорлик чоралари қўлланиб,одамлар ўғри уриб кетиши мумкин,дея молк-мулкларини муҳофазаси учун эшик-тешикларини беркитиб олишаркан.Ҳозирчи?
Ҳа,айтгандай Каримовнинг нима, ўғридан кам жойи борми?У ахир ўғриларнинг каттасику.Шунинг учун ҳам ажабланмаса бўлаверади.