Қаламкашликда
илк устозлардан энг яқини ва қадрдони Собиржон ака Турғунов бўлиб
қолдилар.У кишидан кўп нарсани ўргандим.Оллоҳ у кишидан рози бўлсин.
Кўзларини
ўзига яраша чиройли пирпиратиб суҳбатдошини диққат билан тинглайдиган
Собиржон ака журналистикада ўша 70 йиллар ва ундан кейин ҳам
забардастларидан бири бўлиб қолдилар.
У кишидаги
жасорат,тўғрисўзлик,чўрткесарлик ва айни пайтда меҳрибон ҳамда
дилкашлик,умуман бу серқирра инсондаги кўп жиҳатлар ўрнак олса
арзигулик эди.
Менинг "Меҳнат байроғи" газетаси билан
борди-келди,ижодий ҳамкорлигим у киши билан ака-укалардай қадрдонларга
айлантирди.Редакцияга ҳар гал келганимда талай хат-хабарлар билан кириб
борар эдим.Мени узоқдан кўриб қолган ходим Собиржон акага "укангиз
келяпти",деган сўзни кўп эшитган эдим.У киши эса ҳар гал қучоқ очиб
кутиб олар.Чой дамлаб пиёлада ўзлари қуйиб узатиб ўтирар
эканлар,келгусида қайси мавзуларда ёзиш кераклиги хусусида топшириқлар
ва йўл-йўриқлар кўрсатар эдилар.
Анча-мунча ўрганиш жиддий бўлган шикоят хатларини ҳам ёш бола,демай менга ишониб топширар эди у киши.
Илгари
ҳар йили 5 май Мабуот куни байрами сифатида нишонланар ва бу байрамда
албатта совға-саломлар ҳамда Фахрий ёрлиқлар билан тақдирлашар эди.
Бир
галги шундай байрамларда Янгиқўрғон туманига янги район комсомол
комитетининг котиби бўлган йигит,матбуот кунига бағишланган тантанали
йиғилишида тақдирланганлар қаторида исми шарифимни ўқигач унинг қўлидан
ёрлиқни олишга ўрнимдан туриб борсам: "бу ким бўлди ёш бола",деб
атрофга аланглаб қолди.Шунда Собиржон ака:"Бу йигитча мухбирларнинг энг
каттаси",деди.Котиб ёрлиқни беришга иккиланиброқ:"бу комсомолмаску",дея
тўхталиб қолди.Собиржон ака икки хатлаб минбарга чиқиб бордида
котибнинг қўлидан ёрлиқни олиб менга тутқаздилар.Ўшанда энди олтинчи
синфда ўқиётгандим-да.
Кейинчалик Собиржон ака "Наманган
Ҳақиқати" вилоят газетига ишга ўтиб кетдилар,бизнинг ижодий
ҳамкорлигимиз у ёқда ҳам давом этди... * * *
7."Селсоветнинг раиси"
Еттинчи синфда газетага хат-хабарлар ёзишга анча-мунча қўлим келиб қолган,танқидларим ҳам тузми-қалампир эди.
Иттифоқо
"ижоднинг гуллаган" кезлари қишлоқ совети раиси(ҳозир қишлоқ фуқаролар
йиғини,деб аталсада аслида совет давридаги ўша система сақланиб
қолган-Р.О)аввал агроном бўлган Мамасоли Сиддиқов идорасига
чақираётганини айтиб қолишди. Кўринишидан беозор бу инсон ҳақиқатан
ҳам беозор эди.У фақат юқоридаги раҳбарларнинг топшириғини бажарар эди
холос.Унда ташаббускорлик ва ҳакозо интилувчанлик,янгиликни ҳис қилиш
каби ҳислатлар,деймизми йўқ эди. Зўрға нафас оладиган семиз бу киши маишатни яхши кўрар эди холос. Идорасига
кириб бордим.Столнинг устида жўжа кабобу ва ҳакозо маишатбоп нарсалар
тўла эди.Ўзимча у киши меҳмон кутаётган бўлса керак,ё бирор тадбир
бўлса керак ,дея ўйлаб,ўнғайсизланиброқ турувдим Мамасоли ака:"эй
келинг,келинг ўртоқ мухбир",дея ўзининг беўхшов, гавдасига ярашмаган
чаққон ҳаракат билан ёнимга келиб қўл узатди,саломлашиб ўтиришга таклиф
этди. Олинг-олинг,дея уни-буни узата мулозамат бошлади.Мен ёш бола
отам тенги одамнинг бу мулозаматидан ҳижолат тортардим,тезроқ
муддаосини айтса-ю кетсам,деб тараддудланар эдим.
Менинг
ўнғайсизланганимни кўрган раис мақсадни айтди:"битта мақолага қанча
беради?" сўради у.Мен кичик хабар бўлса 44 тийин ва ҳакозо ҳар-хил то 3
сўмгача беришади,дедим. Мамасоли ака:" Мен ҳар ойга 30 сўм бераман,шу мақолаларингни ёзмасанг",деб қолди.
Ёзмаслик
мен учун ҳаётнинг охири эди.Шунақа хўрлигим келдики,асти қўяверасиз.У
пайтдаги ҳолатимни чизиш мушкул.Ўрнимдан туриб очиқчасига индамасдан
норозилигимни билдириб, хайр ҳам,демай раис хонасини тарк эта бошладим. Битимга келиша олмагани раисни қўрқитиб юборган эди. "Жон ука бу гапни ҳеч кимга айтманг,мен ҳазиллашдим",деди ялиниб.
Мен
ҳеч кимга айтмадим,аммо Мамасоли ака раҳматли то умрининг охиригача мен
билан юзма-юз келса терга ботиб ,ҳижолатомуз илжайиб юрди.